26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат рамзлари куни муносабати билан юзлаб оилаларнинг уй-жой орзуси ушалди

 Байрам куни Туркистон шаҳрида 512 оилага янги квартиралар калитлари топширилди. Шу тариқа уч мингдан зиёд фуқаро янги хонадон соҳибига айланди.

Уй-жойга муҳтожлар рўйхатида турган фуқароларнинг қувончига шерик бўлиш мақсадида ташкил этилган тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров иштирок этиб, янги уй эгаларига хонадон калитларини топширди.

– Барчангизни узоқ кутилган ва қувончли воқеа — янги уй билан самимий табриклайман. Дарҳақиқат, уй-жой ҳар бир оиланинг фаровонлиги, хотиржамлиги ва бахтли ҳаётининг асосидир. Давлат раҳбари томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш ва фуқароларни уй-жой билан таъминлаш устувор вазифа сифатида белгилаб қўйилган. Бу борадаги топшириқлар изчил амалга оширилаётгани натижасида минглаб оилаларнинг уй-жой масаласи ҳал этилмоқда, – деди вилоят ҳокими.

Қайд этилганидек, ўтган йили вилоят бўйича уй-жой навбатида турган 3564 оила квартира билан таъминланган бўлса, жорий йилда яна 2292 оилани уй-жой билан таъминлаш режалаштирилган. Байрам муносабати билан эса яна 512 оила бошпанали бўлди.

Вилоят раҳбари янги уй соҳибларини ҳовли ва атроф-муҳитни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишга чақирди. Таъкидланганидек, бугун қурилаётган қулай ва замонавий уй-жойлар келажак авлод тарбия топадиган маскан ҳисобланади.

Маълум қилинишича, янги уйлар ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари ва кўп фарзандли оилаларга ажратилган.

Шунингдек, 2025 йил 24 майдан кучга кирган уй-жой қонунчилигидаги ўзгартиришларга мувофиқ, уй-жойга муҳтож фуқароларни ҳисобга олиш, навбатни юритиш ҳамда уй-жой тақсимоти вазифалари «Отбасы банк» ҳиссадорлик жамиятига ўтказилган.

2026-06-05, 21:30 13
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.