26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро ҳамкорликда янги саҳифа

Kazinform. Туркистон вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раҳбарлигидаги расмий ва ишбилармонлар делегацияси Хитой Халқ Республикасига амалий ташриф билан борди.

Ташриф доирасида делегация Юньнань вилоятининг Куньмин шаҳрида бўлиб, Хитойнинг йирик давлат қурилиш корпорацияларидан бири – “Yunnan Construction & Investment Holding Group” (YCIH) раҳбарияти билан музокаралар ўтказди. Учрашувда Туркистон вилоятининг сармоявий салоҳияти, махсус иқтисодий ва индустриал минтақалардаги имкониятлар ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди.

Нуралхан Кўшеров Қозоғистон Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин ўртасидаги ўзаро ишонч ва яқин ҳамкорлик мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади. Шунингдек, у хитойлик ҳамкорларни Туркистон вилоятида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга таклиф қилди.

Музокаралар давомида автомобиль йўллари қурилиши ва логистика маркази ташкил этишга оид истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди. Хитой томони мазкур ташаббусларга қизиқиш билдириб, узоқ муддатли ҳамкорликка тайёр эканликларини маълум қилди.

Бугунги кунда Хитой Қозоғистон иқтисодиётига энг кўп сармоя киритаётган давлатлардан бири ҳисобланади. Туркистон вилоятида 218 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳамда 300дан зиёд хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолият юритмоқда. Минтақа орқали халқаро “Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа” транспорт даҳлизи ўтади.

Томонлар ҳамкорликни янада кенгайтириш ва сармоявий лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олдилар. 

2026-06-10, 23:10 59
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.