26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқ ва Ҳукумат ўртасидаги ишонч мустаҳкамланмоқда

Давлат ва жамият бирлигини мустаҳкамлаш Қозоғистон учун устувор вазифалардан биридир. Жамиятдаги аҳиллик ва ҳамкорлик кўп қиррали ҳамда узлуксиз саъй-ҳаракатлар маҳсулидир. Буни Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Астанада ўтган «Маъмурий адолат ва унинг қонун устуворлигини таъминлашдаги ўрни» халқаро анжуманида таъкидлади. Қуйида Президент нутқини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Аввало, анжуманнинг бошланиши муносабати билан барчангизни самимий қутлайман!

Тадбир кун тартиби доирасида муҳим ғоялар ва амалий таклифлар билдирилди. Ҳукумат ўзининг келгуси фаолиятида ушбу таклифларни инобатга олиши зарур.

Бугунги учрашув, албатта, алоҳида аҳамиятга эга.

Давлат ва жамият бирлигини мустаҳкамлаш фаолиятимиздаги устувор вазифалардан бири ҳисобланади.

Юртимизнинг изчил тараққиётини фуқаролар билан давлат ўртасидаги ўзаро ишонч ва ҳамжиҳатликсиз тасаввур қилиб бўлмайди.

Айни пайтда бундай ишонч ва ҳамжиҳатлик ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмайди. Жамиятдаги аҳиллик ва ҳамкорлик кўп қиррали ҳамда узлуксиз саъй-ҳаракатлар маҳсулидир.

Президент сифатида мен бу масалага устувор аҳамият қаратмоқдаман.

Биз «Тингловчи давлат» тамойилини ҳаётга изчил татбиқ этмоқдамиз.

Кенг кўламли ислоҳотларимиз очиқ мулоқот, жамоатчилик фикрини инобатга олиш ва фуқаролар мурожаатларига тезкор муносабат билдириш тамойилларига асосланган.

Вазирлар, ҳокимлар ва депутатлар раҳбарлигидаги барча даражадаги давлат ҳокимияти вакиллари ушбу муҳим жараёнда фаол иштирок этиши шарт. Бу давлат хизматчиларининг конституциявий бурчидир.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда туб ҳуқуқий ва ижтимоий ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Тараққийпарвар миллат сифатида «Қонун ва интизом» тамойилини миллий ўзлигимизнинг ажралмас қисмига айлантиришимиз зарур.

Фуқароларга, айниқса, ёшларга, қонунга ҳурмат ва қонунларга риоя қилишнинг аҳамиятини содда ва тушунарли тилда етказиш лозим.

Қонун ва интизомга риоя қилиш аҳоли турмуш сифатини юксалтиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Мазкур асосий тамойил умумхалқ референдумида қабул қилинган янги Конституциямизда ҳам ўзининг аниқ ифодасини топган.

Қозоғистон Конституцияси – барча фуқаролар учун тенг имкониятлар яратилган Адолатли жамиятнинг мустаҳкам пойдеворидир.

Конституциямизда мустаҳкамланган энг олий қадрият инсон ва унинг яшаш ҳуқуқидир.

Асосий Қонун давлат фаолиятининг фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонун устуворлигини қарор топтириш ҳамда халқ фаровонлигини ошириш каби асосий тамойилларини белгилайди.

Пировардида, янги давлатчиликни барпо этиш йўлидаги ҳар қандай ислоҳот, аввало, халқ иродаси ва унинг бевосита қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилади.

Маълумки, 2019 йилда мен маъмурий адлиянинг янги шаклини жорий этиш зарурлигини илгари сурган эдим.

Бу фуқаролар ва тадбиркорларни давлат идораларининг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан ҳимоя қилиш мақсадида қўйилган муҳим қадам бўлди.

2021 йилда Маъмурий ва процессуал кодекс кучга кирди.

Давлат билан жамият ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққан муҳим ташаббуслардан бири «e-Өтініш» онлайн мулоқот майдонининг ишга туширилиши бўлди. У фуқаролар мурожаатларини очиқ ва самарали кўриб чиқиш, шунингдек, тезкор қарорлар қабул қилишнинг таъсирчан воситасига айланди.

Мазкур тизим ортиқча расмиятчилик тўсиқларни қисқартириш ва жамоатчилик фикрини инобатга олиш учун ҳам кенг имкониятлар яратди.

Шу тариқа, давлат ва жамият ўртасида мутлақо янги мулоқот дастаги шаклланди.

Сўнгги беш йил ичида давлат идораларига қарийб 16 миллионга яқин мурожаат келиб тушгани бунинг яққол тасдиғидир.

Айни пайтда мамлакатимиз суд амалиёти ҳам тубдан ўзгариш жараёнини бошдан кечирмоқда.

Тан олиш керак, авваллари фуқаролар учун давлат идоралари қарорлари ва ҳаракатлари устидан шикоят қилиш ҳамда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш анча мушкул эди.

Маъмурий адлия тизими жорий этилгач, вазият тубдан ўзгарди.

Энг муҳими, баҳсли масалаларни ҳал этишда адолат тамойили устувор аҳамият касб эта бошлади. Судлар далилларни тўплаш ва ўрганиш жараёнига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бу эса давлат идоралари ўз қарорлари ва ҳаракатларининг қонунийлигини қонун доирасида исботлаб бериши шартлигини англатади.

Статистик маълумотларга кўра, сўнгги йилларда суд қарорларининг ярмидан кўпи фуқаролар ва бизнес вакиллари манфаатларини кўзлаб қабул қилинган.

Бу, шубҳасиз, маъмурий адлия тизими фаолиятининг аниқ натижасидир.

Шу туфайли жамиятимизда узоқ йиллар давомида шаклланган «судлар доимо ҳокимият томонида бўлади» каби эски одат аста-секин барҳам топмоқда.

Маъмурий ишлар бўйича суд амалиёти давлат девони фаолиятининг ўзига хос мезонига айланиб, аҳолининг одил судловга ишончи ортиб бораётганини намоён этмоқда.

Маъмурий адлиянинг жамият ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти тобора мустаҳкамланмоқда.

Тан олиш керак, суд қарорларидан қониқмайдиган фуқаролар ҳам бор. Бу ҳолат аввал ҳам бўлган, ҳозир ҳам кузатилмоқда.

Бу каби оммавий мурожаатларнинг аксариятида ранжиш ва норозилик кайфияти, бошқача айтганда, субъектив муносабат устунлик қилади. Бироқ ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай фикр-мулоҳазалар чуқур ўрганилиши ва адолатли қарорлар қабул қилиниши лозим.

Шу боис маъмурий адлиянинг янги Конституцияда мустақил судлов шакли сифатида мустаҳкамланиши алоҳида аҳамиятга эга бўлди.

Маъмурий амалиётнинг изчиллиги ва барқарорлигини таъминлаш муҳим вазифадир.

Оммавий-ҳуқуқий хусусиятга эга низоларни маъмурий адлия доирасига ўтказиш борасида ҳам кенг кўламли тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўтган йили бу жараён аввал фуқаролик судлов тартибида кўриб чиқилган қонуности меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қонунийлигини баҳолаш билан боғлиқ ишларга ҳам татбиқ этилди.

Шубҳасиз, бу ва бошқа чора-тадбирлар «Тингловчи давлат» тамойилининг амалий ифодаси бўлди.

Муҳими, суд-ҳуқуқ ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳаларидаги туб ислоҳотлар мамлакат иқтисодиётини замонавийлаштириш жараёнлари билан ҳамоҳанг тарзда амалга оширилмоқда.

Ишбилармонлик фаоллигини рағбатлантириш мақсадида қулай ҳуқуқий ва тизимли муҳит яратилмоқда. Жумладан, 

сармоявий низоларни самарали ҳал этиш имкониятларини ҳам кенгайтирмоқда.

Натижада бугунги кунда суд қарорларининг қарийб 80 фоизи сармоядорлар фойдасини кўзлаб қабул қилинмоқда.

Миллий ва хорижий сармоядорлар билан учрашувларда давлат ва бизнес ўртасида амалий ҳамкорлик бўлиши, долзарб муаммолар очиқ муҳокама қилиниши ҳамда уларнинг ечимлари биргаликда изланиши зарурлигини доимо таъкидлаб келмоқдаман.

Ҳокимият тепасидаги барча лавозимдор шахсларга ҳар қандай баҳсли вазиятда муроса йўлларини излашни топшираман. Бироқ ечим жараёни ҳуқуқий тизим талабларига зид бўлмаслиги шарт.

Бошқача айтганда, ҳар қандай келишув қонун доирасидан чиқмаслиги лозим.

Шуни ҳам эслатиб ўтмоқчиманки, Қозоғистонда кассация судларини ташкил этиш масаласи ана шундай кенгашлардан бирида илгари сурилган эди.

Сўнгги йилларда ушбу тузилма сармоявий лойиҳаларда юзага келаётган муаммоларни жадал ҳал этиш орқали ўз самарадорлигини намоён этди.

Шунингдек, Президент фармони билан Бош прокуратура ҳузурида Сармоядорлар ҳуқуқларини муҳофаза қилиш қўмитаси ташкил этилди.

Биз давлат сифатида сармоя муҳити ва ишбилармонлик шароитларини яхшилашдан манфаатдормиз ҳамда бу соҳадаги ишлар доимий назоратда.

Ҳозирги кунда Қозоғистон минтақада хорижий сармояларни жалб этиш борасида етакчи.

Бироқ бу билан қониқмаслик керак. Олдимизда янада юксак мақсадлар турибди ва бу йўлда изчил меҳнат қилишимиз зарур. Мамлакатимизда бунинг учун етарли салоҳият мавжуд.

Янги Конституцияга давлатнинг сармоявий салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган аниқ меъёрлар киритилди.

Хусусан, молия соҳаси ва жадал ривожланувчи шаҳарлар учун махсус ҳуқуқий тартиб жорий этиш бўйича қарор қабул қилинди.

Маълумки, яқинда мен «Алатау шаҳрининг махсус ҳуқуқий тартиби тўғрисида»ги Конституциявий қонунни имзоладим. Ушбу муҳим ҳужжат «ақлли шаҳар» экотизимини шакллантиришнинг ҳуқуқий асосларини белгилаб берди.

Махсус ҳуқуқий тартиб давлат бошқарувининг кенгайтирилган имкониятларини, шу жумладан суд тизимининг алоҳида тартибда фаолият юритишини ҳам назарда тутади.

Асосий мақсадимиз – Алатау шаҳрини келажакнинг рақамли агломерациясига, янги технологиялар марказига айлантиришдир.

Давлат бизнес вакиллари билан очиқ ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликка тайёр.

Биз «Қонун ва интизом» тамойили устувор ва барча учун тенг имкониятлар яратилган «Адолатпарвар Қозоғистон»ни барпо этиш йўлида кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширмоқдамиз. 

Шу боис биз суд тизими мустақиллигини таъминлашга устувор аҳамият қаратмоқдамиз.

1 июлдан янги Конституция кучга киради. Шу тариқа Қозоғистон ўз тараққиётининг янги тарихий босқичига қадам қўяди.

Бугун мен 5та Конституциявий қонунни имзоладим. Бу янги Конституцияга мувофиқ давлат бошқаруви тизими «Кучли Президент – Таъсирчан Қурултой – Ҳисобдор Ҳукумат» концепцияси асосида тубдан замонавийлаштиришни англатади.

Мазкур ҳуқуқий ислоҳотлар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга қудратли суръат бағишлайди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидламоқчиманки, Маъмурий тартиб-таомиллар ва процессуал кодексни ишлаб чиқиш ҳамда уни амалиётга татбиқ этишда иштирок этган барча фуқароларга самимий миннатдорлик билдираман.

Ишончим комил, бугунги анжуман давомида маъмурий адлия тизимини янада мустаҳкамлаш борасида муҳим ғоялар ва амалий таклифлар илгари сурилади.

Шунингдек, бугунги тадбирда мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ва миллий қонунчиликни такомиллаштиришга салмоқли ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланади.

Барчангизни табриклайман!

2026-06-08, 22:03 96
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.