26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бола бахтли бўлиш ҳуқуқига эга

Бола – жамиятнинг бебаҳо бойлиги, келажак таянчи. Шу боис, балалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва бахтли муҳитда яшашларига шароит яратиш – давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда, жорий йил февраль ойида вилоят ҳокимининг фармойиши билан “Туркистон вилоят болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси” ташкил этилди.

Бошқарманинг асосий вазифаси – болалар ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фаровонлигини оширишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш.

Вилоятимизда бугунги кунда 0-18 ёш оралиғидаги болалар сони – 926 813 нафарни ташкил этади. Уларнинг 554 597 нафари мактаб ёшида, 46 794 нафар ўсмир техник-касбий билим юртларида таҳсил олмоқда.

Ҳар бир бола бахтли ва бехатар ҳаёт кечириш, муносиб ва сифатли таълим олиш ҳуқуқига эга. Уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш – боланинг руҳий ва ижтимоий хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим кафолатидир. Вилоятда 1 288 етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар рўйхатга олинган. Уларнинг 170 нафари махсус болалар муассасаларида тарбияланса, 39 нафари оилавий меҳрибонлик уйи шаклига жалб этилган. 1 079 бола васийлик ва ғамхўрликка олинган. Уларнинг руҳий ҳолати, ижтимоий шароити доимий назоратда. 

Ушбу бошқарма етим ва ота-она ғамхўрлигисиз қолган болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари муҳофазасини таъминлаб, уларни оилавий муҳитга ўргатиш, ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг хавфсиз ва қулай шароитларда тарбияланишини маҳкамалар­аро даражада мувофиқлаштиради.

Вилоятимизда ҳам бу борада тизимли ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда вилоятда алоҳида таълим эҳтиёжларига эга 20 597 бола бор. Унинг 20 206 нафари билим олади. Жумладан, 1 645 бола махсус мактаб-интернатларда, 12 357 бола умумтаълим мактабларида, 3 104 нафари уй шароитида, 3 100 нафари мактабгача таълим муассасаларида тарбияланмоқда.

Улардан 7 672 нафари ногирон бўлиб, 6 748 нафари ўқийди, 391 бола саломатлиги туфайли таълим олиш имкониятига эга эмас. Қолган 533 бола мактаб ёшигача бўлган тоифага киради. Бу рақамлар болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, сифатли билим ва ижтимоий кўмак кўрсатиш йўналишидаги ишлар доимо эътибор марказида бўлиш зарурлигини кўрсатади.

Ҳозирги кунда муҳим масалага айланган болалар орасидаги зўравонлик, киберзўравонлик ҳамда руҳий босим кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш, хавфсиз муҳит шакллантириш учун ота-оналар, педагоглар ҳамда давлат идоралари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда. 

Бахтли болаликни таъминлаш, хавфсиз болалик армуғон этиш – бутун жамиятнинг вазифаси.

Балмаржан НАРБЕКОВА, вилоят болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси раҳбари, 2026-06-11, 20:22 56
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.