26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нафосат, оила ва ишбилармонлик уйғунлашганда...

30 май куни Шимкент шаҳридаги “Qyzgaldag Saraiy”да “Мувозанат кучи” мавзуида анжумун ўтди. Тадбирда бизнес соҳасида фаолият юритаётган етакчи хотин- қизлардан тортиб, уйда бола парвариши билан банд уй бекаларигача иштирок этишди. Анжуман хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, уларнинг тадбиркорлик салоҳияти ҳамда оилавий мақомини янада кенг намоён этиш масалаларига бағишланди. Минтақада хотин-қизлар тадбиркорлигини янги босқичга кўтариш, муваффақиятли бизнес вакилларининг ҳаётий мисоллари орқали тадбиркорликка энди қадам қўяётганларни қўллаб-қувватлаш, соҳага оид кўникма ва билимларини ошириш мақсад қилинди.  

Тадбир ташкилотчиси – ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг Хотин-қизлар тадбиркорлиги ва гендерлик масалалар бўйича ўринбосари, “Ленгер групп” компанияси таъсисчиларидан бири, “Атамекен” тадбиркорлар палатаси қошидаги Ишбилармон хотин-қизлар кенгаши аъзоси Дилафрўз Мадиева сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилади, аёлларнинг касбий маҳорати ва бой ҳаётий тажрибаси ортиши учун, энг аввало, оиласининг мадади муҳимлигини алоҳида таъкидлади. 

Бугунги кунда хотин-қизларнинг бизнес ва давлат бошқаруви ҳамда жамоат ҳаётидаги иштироки ҳақидаги фикрларини Шимкент шаҳридаги Ишбилармон хотин-қизлар кенгаши раисаси Алма Архабаева, ҚР ўзбеклари “Дўстлик” ҳамжамияти раисининг биринчи ўринбосари Саид Турсунматов, “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги Тадбиркорлар кенгаши раиси, Ал Форобий тумани ЎЭМБ раиси Шуҳрат Рўзиметов илгари суришди. 

Шу маънода, ушбу анжуман хотин-қизлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш, янги ташаббусларни илгари суриш ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун қулай майдон бўлди. 

Е. Харитиди (“Мадлен” қандолатхоналари тармоғи соҳибаси), Н. Сайдуллаева (Шимкент шаҳар Ишбилармон хотин-қизлар кенгаши ҳамраисаси, таниқли бизнес вакиласи), 

Д. Мирсолиева (“GES” ўқув маркази директори), Н. Укибасова (“Лепим радости” фабрикаси раҳбари) муваффақият сирлари билан ўртоқлашдилар.

Бугун жамиятни тараққиётнинг муҳим омили сифатида эътироф этаётган бизнес вакиллари зиммасида нафақат иқтисодиёт ва саноат тармоғини юксалтириш, балки улкан маънавий куч сифатида, оилавий қадриятлар ва анъаналарни эъзозлаш вазифаси ҳам юклатилган. Лекин шиддат билан ривожланаётган даврда бу вазифа-мақсадларга қандай эришиш мумкин? Бунинг учун нима қилиш керак, деган саволларга анжуманда атрофлича жавоблар берилди. Таниқли шифокор, “Массаж” мактаби асосчиси Диана Умаева хотин-қизлар ўз зиммасига қанча кўп юмушларни олмасинлар, энг аввало, саломатлиги учун ҳамиша вақт топишлари зарурлигини таъкидлади. 

Анжуман ишида Қозоғистонда кўзга кўринган маслаҳатчи-мураббий, йирик таҳлилчи Сауле Нурмухан, ўзбекистонлик таниқли рағбатлантирувчи мутахассис, “Одна на миллиард” лойиҳаси муаллифи Алтин Абдуллаева  шахсий бренд яратиш ҳамда замонавий бизнесга рағбатлантириш борасидаги маҳорат сабоқлари билан ёдда қолдилар. 

“Хотин-қизлар етакчилиги ва куч-қувватининг ўсиши” мавзуида таниқли бизнес вакилалари – М. Азизбек қизи, Н. Дўсаева, Д. Турсунова, Ф. Ўктам қизи таклиф ва тавсиялари билан ўртоқлашдилар. 

Янги ғоялар, фойдали маслаҳатлар ва қимматли билимларга тўла бўлган қисмни йирик бизнес ва ўзига хос бренд яратган К. Ўразбаева (“Ажур” бренд тўқима компанияси), Н. Чиркова (HR-эксперт, маслаҳатчи-мураббий), А. Асилбекова (“VanEllie” бренд қандолатчилик компанияси), Э. Юсубаева (“ProfMedService” клиникаси) олиб боришди. “Хотин-қизларнинг бизнес ва оиладаги ўрни” каби муҳим мавзу муҳокамасидан сўнг савол-жавоблар ҳам қизиқарли бўлди. 

Тадбир якунида ўтказилган лотерея ўйинлари  томошабинлар, яъни турли соҳаларда фаолият юритаётган оддий хотин-қизлар учун унутилмас жараён бўлди. 

Тадбир ташкилотчилари тақдим этган ютуқлар ранг-баранглиги билан ажралиб турди. Ўқув марказлари, фитнес клублар, ресторан-тамаддихоналар, тикувчилик, стилист ва уқалаш курслари учун берилган сертификатлар, чипталар, “Ажур” компанияси совғаларидан ташқари Туркияга саёҳат йўлланмалари (5та) ҳақиқий олий соврин бўлди.   

Анжуман жамиятда ўз оиласини, ҳаётини, касбини қадрлайдиган ва бу вазифаларни бирдек муваффақиятли олиб бораётган хотин-қизларнинг борлигини ва улар бошқаларни ҳам ортидан етаклашлари мумкинлигини кўрсатди. 

Н. МАВЛОНОВА, 2026-06-05, 21:19 14
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.