26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайрамлик санъаткорлар анжумани

Сайрамлик санъаткорлар томонидан Қурбон ҳайитининг учинчи кунида ўтказиб келинаётган анъанавий учрашув бу йил ҳам юксак савияда ташкил этилди. Уч йилдан буён давом этиб келаётган мазкур анжуман санъат аҳлини бирлаштириб, миллий қадриятлар ва устозларга ҳурмат руҳини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Жорий йилги тадбир ҳовлиси миллий услубда безатилган “Азиз” тамаддихонасида ўтди. У яқин йилларда дунёдан ўтган санъаткорларнинг ёрқин хотирасига бағишланди.

Унда Турсунхўжа Хонхўжаев, Ҳавазмат Қўчқоров, Асқад Абдунақибов, Муҳиддин Режаметов, Эрмат Ниёзов, Эркинқул Умаров ва Баҳром Аҳмаджоновларнинг эл-юртга қилган хизматлари ёдга олинди, дилхуш даврада дилрабо куй-қўшиқлар янгради.

Фахрий санъаткор Маҳаммад Назарметов Қуръон тиловат қилгач, Абубакир Хонхўжаев хотира тадбирини очиб берди. Уни сухандон Сардор Сайидолимхонов олиб борди. 

Фахрий санъаткорлар – Нурпўлат Дадаметов, Мирзаҳмад Мирсоатов, Йўлчи Усмонов, Бобур Ҳакимжонов, Қодир Мўминшиқов сўзга чиқиб, ёш санъаткорларга эзгу тилакларини изҳор этдилар. Меҳмон санъаткорлар – Маҳаммад Назарметов, Каримқул Умаров ва Ашурмат Тожибоевлар хотирланаётган санъаткорларнинг фаолияти ҳақида фикрларини ўртоқлашди. 

Анъанага айланган ажойиб тадбирда хонанда Шуҳрат Арзиметов устоз санъаткор Каримқул Умаровга “Олтин тор” ҳайкалчасини тақдим этди. 

Ходимат Расулметов мақом йўналишидаги қўшиғини мусиқасиз ижро этди. Мирабдумажид Мирҳошимовнинг сурнай наволари кўнгилларга завқ бағишлади, сухандон Комилжон Мамарасуловга ҳарбий бурчини ўтаётганда тоғаси Қозоғистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмаси аъзоси Ҳавазмат Қўчқоров йўллаган шеърий мактубини ўқиб берди.

Қарийб 100 нафар санъаткор иштирок этган тадбир Қобилжон Умаров, Шавкат Арзиметов, Сардорхон Сайидолимхонов, Одилжон Шамшиметов ва Мирабдумажид Мирҳошимовлар ташаббуси билан ташкил этилди.

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ. Аҳрор МЎМИНЖОНОВ суратга олган, 2026-06-04, 20:16 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.