26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда Давлат рамзлари куни кенг нишонланди

4 июнь – Қозоғистон Республикаси Давлат рамзлари куни муносабати билан Туркистон шаҳрида Давлат байроғини кўтариш тантанали маросими бўлиб ўтди. Унда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров, зиёлилар, меҳнат фахрийлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, давлат идоралари раҳбарлари, жамоатчилик фаоллари, спортчилар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тантанали тадбир давомида мамлакатнинг Давлат байроғи баланд кўтарилиб, иштирокчилар Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳиясини биргаликда ижро этдилар. Бу эса халқнинг давлат рамзларига бўлган юксак ҳурмати ва юрт бирлигининг ёрқин ифодаси сифатида намоён бўлди.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров барчани Давлат рамзлари куни билан табриклаб, ушбу сана мамлакат тарихида алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

– 4 июнь – мустақил Қозоғистоннинг қудрати ва суверенитетини намоён этувчи муҳим кундир. Айнан шу санада, 1992 йилда мамлакатимиз Байроғи, Герби ва Мадҳияси расман тасдиқланган эди. Бу тарихимизнинг янги саҳифасини очган муҳим воқеа бўлди. Мустақил давлат, ўз Байроғи, Герби ва Мадҳиясига эга халқ сифатида биз бахтли миллатмиз. Кўк байроғимиз доимо юксакларда ҳилпираб турсин, юртимиз тинчлиги ва халқимиз бирлиги мустаҳкамланиб, Қозоғистонимиз янада тараққий этсин, – деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, Давлат байроғи тинчлик ва озодлик рамзи, Герб мамлакат бирлигининг тимсоли, Мадҳия эса халқнинг юксак руҳи ва ватанпарварлик туйғуларини акс эттириши таъкидланди. Бугунги кунда Қозоғистоннинг Кўк байроғи халқаро майдонларда, нуфузли спорт мусобақалари ва Олимпиада шоҳсупаларида баланд ҳилпираб, мамлакат обрўси ва нуфузини дунёга намоён этиб келмоқда.

Мерос бўлиб келаётган миллий қадриятлар ва давлатчилик анъаналарини асрашда давлат рамзларининг ўрни беқиёс экани қайд этилди. Давлат рамзларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг шарафли бурчи экани алоҳида таъкидланди.

Байрам тадбири давомида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар янграб, иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Таъкидлаш жоизки, Туркистон вилоятида аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар изчил амалга оширилмоқда. Жорий йилда Мақтаарал, Ўрдабоши ва Саврон туманларида Давлат рамзлари майдонлари фойдаланишга топширилиб, аҳоли учун яна бир маънавий-маърифий масканга айланди.

2026-06-05, 19:46 70
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.