26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Ўзбекистон билан келишув асосида бозорни арзон маҳсулотлар билан таъминлайди

Ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари Бош вазир ўринбосари – Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жуманғарин раислигида ўтказилган Ҳукумат йиғилишида кўриб чиқилди.

Кетма-кет олти ой давомида пул қадрсизланиши секинлашаётгани кузатилмоқда: ўтган йилнинг сентябрь ойидаги 12,9 фоиздан 2026 йил март ҳолатига кўра 11,0 фоизгача пасайди. Тартибга солинадиган хизматлар соҳасида бу натижа табиий монополия  субъектларининг сарф-харажатларни ойдинлаштириш орқали таъминланди. Ижтимоий аҳамиятга молик 31 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарор сақлаш мақсадида уларни ишлаб чиқарувчилар учун электр энергияси ва темир йўл транспорти тарифлари 70 фоизгача пасайтирилмоқда.

Март ойи ҳолатига кўра, йиллик озиқ-овқат баҳолари арзонашуви 11,7 фоизни ташкил этди, апрель ойининг биринчи ҳафтасида бу тоифадаги маҳсулотлар нархларининг ўртача ўсиш кўрсаткичи ўзгармади. Бундан ташқари, балиқ, ун ва кунгабоқар ёғи ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлашди.

Нархларни янада барқарорлаштириш мақсадида Савдо ва интеграция вазирлиги Чорвадорлар уюшмаси билан меморандум имзолаш масаласини кўриб чиқмоқда. Ҳужжатга кўра, жорий йил охиригача гўшт маҳсулотлари гуруҳи учун чекланган (энг юқори) нарх белгилаш орқали ички бозорни савдо тармоқлари орқали таъминлаш назарда тутилган.

Мавсумий бўлмаган даврда ички бозорни сабзавот маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида Қозоғистон делегациясининг Ўзбекистон Республикасига амалий ташрифи ташкил этилди. Делегация таркибига Савдо ва интеграция вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, шунингдек, йирик савдо тармоқлари вакиллари кирди.

Ташриф давомида ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига киритилган мева-сабзавот етиштирувчи ва экспорт қилувчи етакчи Ўзбекистон корхоналари билан икки томонлама музокаралар олиб борилди. Учрашувда Қозоғистон ички бозорига мева-сабзавот экспорти ҳажмини оишириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, Қозоғистон делегацияси Сурхондарё вилоятининг бир неча туманларига ташриф буюрди ва маҳсулотларни етиштириш, йиғиб олиш, қадоқлаш ва сақлаш ишлари билан танишди. 

Музокаралар якунида Қозоғистон улгуржи бозорига нисбатан арзонроқ нархларда 1,4 минг тонна сабзи ва 400 тонна карам етказиб бериш юзасидан дастлабки келишувларга эришилди.

 Ўзбекистон томони маҳсулот сифатини назорат қилади ва етказиб бериш Қозоғистон ташувчиси иштирокида “яшил йўлак” дастаги орқали ташкил этилади. Томонлар, шунингдек, импорт учун зарур бўлган товарлар рўйхатини шакллантиришни ўз ичига олган икки томонлама савдони янада кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ҳозирги кунда вилоятлардаги барқарорлаштириш жамғармаларида ўтган йил ҳосилидан қолган сабзавотлар захираси жами 29,5 минг тоннани ташкил этмоқда.

 Айни пайтда жами 13,1 минг тонна эртанги сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилмоқда. Шундан 10,8 минг тоннаси Туркистон вилояти деҳқонлари ҳиссасига тўғри келади.

Рrimeminister.kz маълумотлари асосида, 2026-04-08, 22:54 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.