26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нархлар шаффофлиги таъминланади

Қозоғистон Республикаси Савдо ва интеграция вазирлиги томонидан бозорларда нарх шаклланишининг шаффофлигини таъминлаш ҳамда самарасиз воситачилар улушини қисқартириш юзасидан тадбирлар жадаллаштирилмоқда.

Шу мақсадда Савдо қўмитаси раиси Ернур Жаутекбаев Туркистон вилоятига хизмат сафари билан келиб, минтақадаги бозор раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида савдо занжирини тартибга солиш, воситачилар сонини камайтириш ҳамда савдо жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди. Эндиликда бозорлардаги барча шартномалар ва тўловлар мажбурий равишда ахборот тизимларида рўйхатдан ўтказилади.

Хизмат сафари доирасида Туркистон шаҳридаги «Қуаныш», «Алтын булақ», «Яссы» ва «Эко бозор» савдо масканларига ташриф буюрилиб, уларнинг фаолияти ҳамда нарх шаклланиш дастаклари ўрганилди. Шунингдек, вилоятдаги ишлаб чиқариш паркларига ташриф чоғида товар етказиб бериш занжирини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўриб чиқилди.

Умуман олганда, республика бўйича назорат чоралари кучайтирилиб, қонун талабларига риоя этмаган субъектларга нисбатан қатъий чоралар кўрилмоқда. Йил бошидан буён 76та самарасиз воситачи савдо занжиридан чиқариб юборилган.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад – хуфёна иқтисодиётни қисқартириш, ҳалол рақобатни ривожлантириш ҳамда аҳолини адолатли нархлар билан таъминлашдан иборат.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-21, 00:38 16
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.