26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Завод кенгайтирилади

Вилоятимиздаги совутгич ишлаб чиқариш корхонасини кенгайтириш орқали минтақанинг саноат салоҳияти янада юксалади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ва «UBC Group» компанияси асосчиси Игорь Бурдиленко ўртасида ўтган учрашувда маълум қилинди.

Учрашувда сармоявий лойиҳаларининг ҳозирги ҳолати, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда янги иш ўринларини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими минтақада саноатни ривожлантириш, экспорт ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, «UBC Group» иштирокида амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини юксалтириш ва уларни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Игор Бурдыленко компаниянинг мақсади Марказий Осиё бозорини маиший техника билан таъминлашни кенгайтириш эканини маълум қилди. Шу доирада «JASYL SUYQ QAZAQSTAN» совутгич ишлаб чиқариш заводининг иккинчи босқичи амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг умумий сармоя ҳажми – 1,2 миллиард тенге бўлиб, унинг доирасида 1900 квадрат метр ҳажмда янги ишлаб чиқариш биноси барпо этилади ва қўшимча 50та янги иш ўрни яратилади 

Корхонанинг йиллик қуввати 50 000 дона совутгич ишлаб чиқаришга етказилиши режалаштирилган. Бу ички бозор талабини қоплаш билан бирга экспорт салоҳиятини ҳам оширади.

Ҳозирда маҳсулотлар Ўзбекистон ва Қирғизистонга экспорт қилинмоқда. Келгусида экспорт доирасини кенгайтириш режалаштирилган бўлиб, Озарбайжон, Грузия, Арманистон, Мўғулистон, Тожикистон ва Туркманистон бозорларига чиқиш кўзда тутилган.

Учрашув якунларига кўра, томонлар ҳамкорликни изчил давом эттириш ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келишиб олдилар.

 

2026-04-22, 22:34 6
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.