26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сариоғоч айланма йўли – Марказий Осиё транзитининг янги босқичи

Туркистон вилоятида халқаро транзит учун муҳим бўлган Сариоғоч шаҳри айланма йўли қурилиши бошланди

Туркистон вилоятида давлат раҳбарининг топшириғига мувофиқ Сариоғоч шаҳри айланма йўлининг қурилиши бошланди. Республика аҳамиятига эга бўлган ушбу янги автомобиль йўли ҳудуднинг транспорт инфратузилмасини мустаҳкамлаш, йўловчи ва юк ташиш хавфсизлиги ҳамда қулайлигини оширишга қаратилган.

Мазкур муҳим лойиҳа орқали аҳоли томонидан узоқ йиллар давомида кўтариб келинаётган йўл муаммоси ўз ечимини топади, шунингдек, транспорт-логистика салоҳияти сезиларли даражада ошади.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров лойиҳанинг стратегик аҳамиятига тўхталиб, бугунги кунни тарихий воқеа сифатида баҳолади:

— Бугун биз Туркистон вилояти учун ниҳоятда муҳим ва тарихий воқеанинг гувоҳи бўлиб турибмиз. Сариоғоч айланма йўли қурилишининг расман бошланиши — халқ манфаати йўлида амалга оширилаётган йирик инфратузилмавий лойиҳалардан биридир. Ушбу ташаббус Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг мамлакатда транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича топшириқлари доирасида амалга оширилмоқда. Давлат раҳбари жорий йилги Миллий қурултойда мазкур йўлнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаб, унинг сифатли ва ўз вақтида якунланишини назоратда ушлашини билдирган эди.

Сариоғоч Марказий Осиёдаги муҳим транзит нуқталаридан бири ҳисобланади. Бироқ амалдаги икки қатновли йўл кунига 3 мингта транспорт воситасига мўлжалланган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 18–20 мингтага етган. Бу эса тирбандликлар ва йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпайишига олиб келган.

Ушбу муаммоларни ҳал этиш мақсадида бошланган лойиҳа транспорт инфратузилмасини комплекс ривожлантиришга хизмат қилади. Янги йўлнинг умумий узунлиги 102,6 километр бўлиб, тўрт қатновли шаклда барпо этилади ва барча зарур инфратузилма объектлари билан жиҳозланади.

«ҚазАвтоЖол» миллий компанияси бошқарув раиси Дархан Иманашев лойиҳанинг техник жиҳатлари ҳақида маълумот берди. Шунингдек, тадбирда Сариоғоч ва Келес туманларининг оқсоқоллари иштирок этиб, эзгу ишларга дуо ва тилакларини билдиришди.

Лойиҳага кўра, йўлнинг 43 километри Сариоғоч, 58,6 километри Келес тумани ҳудудидан ўтади. Янги йўл кунига 13,5 мингта транспорт ҳаракатини таъминлайди. Қурилиш ишлари 2029 йилда тўлиқ якунланиши режалаштирилган бўлиб, умумий қиймати 204 миллиард сўмни ташкил этади. Молиялаштириш халқаро молиявий институтлар қарзлари ҳисобидан амалга оширилади.

Йўлда 8та транспорт йўлаклари туташуви, 2та темирйўл кесишмаси, 22та кўприк, 4та дам олиш маскани, 26та жамоат транспорти бекати, 4та пиёдалар ўтиш жойи ҳамда қишлоқ хўжалиги техникалари ва чорва моллари учун махсус ўтиш жойлари барпо этилади.

Мазкур лойиҳа амалга оширилгандан сўнг Мақтарал, Жетисай ва Чордара йўналишларида ҳаракат сифат жиҳатидан яхшиланади, аҳоли ва йўловчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратилади. Энг муҳими, халқаро транзит салоҳияти янада ошади.

Қайд этиш жоиз, Президент топшириқлари доирасида вилоятда йўл соҳасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ўтган йили 863 километр йўл таъмирланган бўлса, жорий йилда 1138 километрга яқин йўлни янгилаш режалаштирилган. Шунингдек, «Дарбаза–Мақтаарал» темирйўл тармоғи йил охирига қадар фойдаланишга топширилади.

2026-04-08, 22:42 63
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.