26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти сармоя жалб этишда етакчи

Вилоятимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар самара бермоқда. Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг соҳада умумий маҳсулот ҳажмини икки бараварга ошириш ва сувни тежаш технологияларини кенг жорий этиш тўғрисидаги топшириқларнинг ижроси изчиллик билан таъминланмоқда.

Жорий йилнинг 8 ойида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 100,1 фоизга етди. 9 ой якунига кўра, бу кўрсаткичнинг 104,3 фоизга чиқиши кўзланмоқда.

Айниқса, сувни тежаш технологиялари кенг қўлланилмоқда.Йил бошида уни 27 минг гектар ерга жорий этиш режалаштирилган бўлса, ҳозирга қадар 59 минг гектар ер қамраб олинди. Умумий ҳажми 114 минг гектарга етди. 2028 йилга қадар ҳар йили 27 минг гектарга киритиш режалаштирилган бўлса-да, имкониятдан келиб чиқиб, ҳар йили 50 минг гектар ерда мазкур тизимни жорий этиш режаланган. Бу ҳақда Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров раҳбарлигида ўтган девон мажлисида маълум қилинди. 

Йиғилишда қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари Файзулла Байдуллаев агросаноат мажмуаси кўрсаткичларининг бажарилиши ҳақида ҳисобот берди. Унинг маълумотларига кўра, йил охиригача 1 649та қишлоқ хўжалиги техникасини харид қилиш режалаштирилган, бугунги кунда 1 379та техника харид қилинди. Натижада, техника нархининг янгиланиш улуши 7,9 фоизни ташкил этиб, умумий қишлоқ хўжалиги техникаси сони 17 487 донага етди.

Маҳсулотни сақлаш инфратузилмаси ҳам кенгаймоқда. Жорий йилда Тулкибош, Сайрам, Чордара туманларида замонавий мевa-сабзавот сақлаш омборлари ишга туширилди. Келаси йили Сариоғоч туманида 10 минг тонна ва Қазиғурт туманида 3 минг тонна мевa-сабзавот омборлари ишга туширилади.

Қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш ва сармоя жалб этиш борасида ҳам вилоятимиз мамлакатда етакчи.

Агросаноат мажмуасига жорий йилда 121 млрд тенге сармоя жалб қилинди. 9 ой якунига қадар ушбу кўрсаткич 152,8 млрд тенгега етказилади.

Гўшт етиштириш ҳажми 122,9 минг тоннага етди. Бунинг аксарият қисми Сайрам ва Қазиғурт туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Вилоят ҳокимининг матубот хизмати, 2025-09-25, 20:26 187
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.