26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистондан Европага янги йўл

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров хорижий сармоядор билан учрашиб, минтақада логистика марказини барпо этиш имкониятларини муҳокама қилди. 

Ҳоким вилоят улкан сармоявий ва транзит-логистика салоҳиятига эга эканлигини таъкидлади.

– Туркистон «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомагистрали бўйлаб жойлашган ва халқаро аэропортимиз ҳам мавжуд. Ушбу имкониятлардан фойдаланиб, товар айланиш ҳажмларини ошириш мумкин. Биз лойиҳаларни амалга оширишда қўллаб-қувватлашга тайёрмиз, – деди Н. Кўшеров.

Хорижий компания вакиллари маълум қилишича, Туркистон аэропорти орқали Европага 2000 тонна товар жўнатилган ва бу кўрсаткични йил давомида янада ошириш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Туркистонни халқаро логистика маркази сифатида тараққий эттиришга қизиқиш билдирилган. 

Учрашувда Туркистоннинг географик жойлашуви  ва транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш, транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ҳоким вилоят раҳбарияти сармоядорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ва шу каби йирик лойиҳалар минтақавий иқтисодиёт тараққиётига жўшқинлик бағишлашини таъкидлади.

Учрашув якунида лойиҳа юзасидан аниқ келишувга эришилди ва ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилинди.

2026-02-05, 22:52 85
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.