26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Пахта хомашёсидан – саноат кластерига

Kazinform. Туркистон вилоятининг пахтачилик соҳасида янги давр бошланди. Ўтрор туманидаги пахта майдонларида ҳосил етилди. «Алтын дала мақта» МЧБ майдонларида 34 минг гектар пахта теримга тайёр. 

Шу билан бирга вилоятда пахтачиликда халқаро ҳамкорлик кенгаймоқда.

Бундан ташқари, минтақада халқаро сармоявий лойиҳалар ҳам амалга оширилмоқда. Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Texhong Group раҳбарлари билан учрашиб, ҳудудда пахта кластерини ривожлантириш ва йилига 300 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган замонавий заводлар қуриш режасини муҳокама қилди.

Texhong Group – дунёда тўқимачилик саноатида етакчи компаниялардан бири бўлиб, Хитой, Вьетнам, Туркия, Мексика ва Никарагуада ишлаб чиқариш базаларига эга. 

Ҳозирда вилоятда йилига 150 минг гектар пахта экилиб, тахминан 270 минг тонна маҳсулот етиштирилмоқда.

Пахта маҳсулоти маҳаллий корхоналарда қайта ишланади, шу орқали газлама, кийим-кечак ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. 

Вилоятда 25та пахтани қайта ишлаш заводи фаолият юритмоқда ва 2027 йилгача 5та тўқимачилик кластери ишга туширилади. Бу лойиҳалар янги иш ўринлари яратиш баробарида экологик тоза ишлаб чиқариш ва янги касбий ўқув тизимларини йўлга қўйиш имконини беради.

Туркистон вилоятида пахтачилик кластери шаклланмоқда. Бу – етиштирилган хомашё тўлиқ маҳаллий енгил саноат корхоналарида қайта ишланади демакдир. Шу тарзда минтақада  пахтадан саноат кластерига қадам қўйилмоқда. Деҳқонлар ва халқаро сармоядорлар ҳамкорлиги, замонавий технологиялар ва инфратузилма – янги иқтисодий босқичнинг асоси сифатида хизмат қилмоқда.

2025-09-25, 20:15 178
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.