26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Асосий эътибор – қайта ишлаш саноатига

Туркистон вилояти иқтисодиётини ранг-баранглаштириш мақсадида қайта ишлаш саноатига алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ташаббуси билан сармоядорлар билан учрашувлар ўтказилиб, минтақада бизнес юритиш имкониятлари ва афзалликлари тўғрисида маълумот берилди. Хусусан, маиший ва маъмурий жиҳозлар ишлаб чиқариш соҳасида йирик лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилган. 

Лойиҳадаги корхона йилига 60 минг тоннадан зиёд маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, маҳаллий аҳолини доимий иш ўрни билан таъминлайди.

Ҳозирда бозорда мазкур маҳсулот турларининг импорт улуши 80 фоиздан юқори. Шу боис, қайта ишлаш саноатига сармоя жалб этилиши маҳаллий маҳсулот улушини сезиларли даражада ошириш имконини беради. Жумладан, қоғоз ишлаб чиқариш соҳасида хомашёдан тайёр маҳсулотгача бўлган барча босқичларни ўз ичига олган ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши кўзда тутилган

Шунингдек, сармоядорлар қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги жиҳозлари ҳамда саноат асбоб-ускуналари ишлаб чиқаришга ҳам қизиқиш билдирмоқда. Бу эса минтақада саноат кластерларини кенгайтириш, янги иш ўринларини барпо этиш ва маҳсулот сифатини ошириш имкониятини яратади.

Учрашувда Н. Қўшеров Туркистон вилояти сармоя учун қулай минтақа эканини таъкидлади. Вилоят орқали ўтадиган «Ғарбий Хитой – Ғарбий Европа» халқаро транспорт даҳлизи минтақанинг жаҳон бозорлари билан алоқаларини кучайтириши қайд этилди. Шу билан бирга, ҳокимлик сармоядорларга солиқ имтиёзлари, экспорт ва логистикада кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқариш бинолари билан таъминлаш каби қатор имкониятларни таклиф этмоқда.

2025-09-18, 20:25 178
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.