26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон – жаҳон тўқимачилик сармоядорлари марказида

Вилоятимизда енгил саноат ва тўқимачилик тармоғини ривожлантириш борасида истиқболли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Пахта кластерини ривожлантириш орқали иқтисодий юксалишга эришиш минтақа тараққиётининг стратегик йўналишига айланди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров жаҳон тўқимачилик саноатида етакчи ҳисобланган “Texhong Group” раҳбарлари билан учрашиб, қатор масалаларни муҳокама қилди. Томонлар йилига 300 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган бир қанча завод қуриш режасини белгилашди.

– Туркистонда пахтани чуқур қайта ишлаш орқали саноатни янги босқичга олиб чиқиш устувор мақсадимиз. Минтақада инфратузилма билан таъминланган индустриал ҳудудлар мавжуд, сармоядорлар давлат томонидан қўллаб-қувватланади, – деди Нуралхан Кўшеров.

“Texhong Group” – Хитой, Вьетнам, Туркия, Мексика ва Никарагуада йилига 900 минг тонна пахтани қайта ишлайдиган корхоналарга эга. Компания Туркистонда ишлаб чиқариш баробарида замонавий технологияларни жорий этиш, экологик андазаларни татбиқ этиш ва касбий тайёргарлик тизимини ривожлантиришни ҳам кўзламоқда.

Бугунги кунда вилоятда 150 минг гектар майдонда пахта етиштирилмоқда. 25та пахтани қайта ишлаш корхонаси фаолият юритмоқда. 2027 йилгача ҳудудда бешта тўқимачилик кластерини ишга тушириш режалаштирилган.

Ушбу компаниянинг Туркистонга кириб келиши – доимий иш ўринлари ва янги имкониятлар манбаидир. Бу қадам вилоят саноатини кластер асосида тараққий эттиришга янги суръат бағишлайди.

2025-09-18, 20:23 208
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.