26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вилоятимизда 470 минг тонналик ''оқ олтин'' хирмони кўтарилади

Жетисай туманида вилоят ҳокимининг ўринбосари Нурбўл Турашбеков раислигида пахта терими мавсумига бағишланган штабнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.           

Унда Жетисай, Мақтаарал ва Чордара туманларидаги ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан аниқ вазифалар белгиланди.

Ҳозирги пайтда Жетисай туманида 4153 хўжаликка  76та пахта қабул қилиш бекати хизмат кўрсатмоқда, сифат назорати 6та лаборатория орқали амалга оширилмоқда. Мақтааралда 5069та хўжаликнинг ҳосили 60та бекат орқали қабул қилинмоқда, бу ерда 25та лаборатория фаолият юритмоқда. Чордара туманидаги 1460та хўжалик 35та бекатга пахта топширади, сифатини 18та лаборатория назорат қилади.

Йиғилишда пахтани қайта ишлаш заводлари раҳбарлари мавсумга тайёргарлик ҳақида ҳисобот берди. Шунингдек, ишчи гуруҳининг ҳафталик ҳисоботи тингланди.

Техник хавфсизликни таъминлаш ҳамда фирибгарлик ҳаракатларининг олдини олиш юзасидан топшириқлар берилди.

– Пахтани қабул қилишда адолат ва шаффофлик биринчи ўринда туриши керак. Хўжаликлар заҳматисиз заводларда маҳсулот бўлмайди. Шу боис, биринчи навбатда меҳнатни муносиб баҳолашимиз керак. Тадбиркорларга давлат ёрдами давом этади, – деди вилоят ҳокимининг ўринбосари.

Жорий йилда вилоятда 145 минг гектар ерга пахта экилди. 470 минг тонна “оқ олтин” йиғиб олиш режалаштирилган. Пахта заводлари “Кең дала – 1” ва  “Кең дала – 2” дастурлари орқали молиялаштирилади. Шунингдек, пахтанинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида хорижлик сармоядорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2025-09-16, 01:50 371
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.