26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дошқозон – миллий меросимиз тимсоли

Туркийлар оламининг маънавий пойтахти, вилоятимиз маркази Туркистон шаҳри мисли кўрилмаган улкан халқаро анжуманга тайёргарлик кўрмоқда. Шаҳарга жанубдан кираверишдаги марказий шоҳкўчада, айланма йўл ўртасида бунёд этилган дошқозоннинг катталаштирилган нусхаси барчамиз учун қадрли ва аҳамиятлидир. 

1393-1399 йиллари Туркистон яқинидаги Қарноқ қишлоғида уста Табризий шогирдлари билан тайёрлаган, Ҳазрат Яссавий мақбарасига Соҳибқирон А. Темур фармони билан туҳфа қилинган ушбу ноёб осори-атиқа 1935 йили Эрон санъати кунлари муносабати билан Москвага, сўнгра Ленинградга олиб кетилгани, 54 йиллик дарбадарликдан сўнг ҳимматли ҳамюртларимиз саховати ила тарихий ўрнига қайтарилгани шонли тарих. 

Қарноқ қишлоғи – қадимдан илм, маърифат, шариат равнақ топган, мадрасалари билан танилган муқаддас маскан.

2000 йилдан зиёд тарихи бор қадим Қарноқ – илм-фан, тафаккур ва маънавият бешигидир.

Дошқозон – туркий давлатлар бирлиги, ҳамжиҳатлиги, муштарак тарихимиз маънавий давомийлигининг тимсолидир. 

Бекзод ҲАБИБОВ, Қарноқ қишлоғи ЎЭМБ раиси, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзоси, Кентов шаҳрининг фахрий фуқароси, 2026-05-14, 01:47 75
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.