26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирликни тараннум этган тадбир

Шимкентдаги Марказий истироҳат боғида ўтган “Бирлик дастурхони” фестивали турли миллат ва элатларни бир дастурхон атрофига жамлади. 

Бу ўзига хос байрам том маънодв ҳамжиҳатлик, тотувлик ва ўзаро ҳурмат руҳини намоён этди. Меҳмонлар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари кўргазмаси билан танишишди, ҳунармандлар ҳамда касбий рассомларнинг мозаика асарларини томоша қилишди. Кураш, қўл кураши, тўғиз қумалоқ, ланка тепиш, ошиқ отишдан ўтган беллашувлар байрамга ўзгача руҳ бағишлади.

 Тадбир доирасида “ет асу”, шунингдек угра оши таомларини, бўғирсоқ ва чалпак пишириш, қурт қилиш каби миллий таомлар тайёрлаш жараёнлари намойиш этилди. Бир нечта қозонда миллий таомлар тайёрланиб, меҳмонларга тарқатилди. Урф-одат ва анъаналар марказининг ходимлари қозоқ халқининг миллий таомларини меҳмонларга атрофлича таништиришди. Марказ ходимаси Талиға Тўлепова миллий таомлар тарихи ва усулларига тўхталишди.

Жамоат тотувлигини мустаҳкамлаш, миллатлараро мулоқотни ривожлантириш ва ёшлар ўртасида умуммиллий қадриятларни тарғиб этишга қаратилган ушбу тадбирда шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков, маслаҳат депутатлари, Қозоғистон халқи Ассамблеяси аъзолари, жамоат кенгаши вакиллари, этномаданият бирлашмалари иштирок этишди.

Шаҳар ҳокими Ғабит Сиздиқбеков сўзга чиқиб, шимкентликлар ҳамда шаҳар меҳмонларини Қозоғистон халқи бирдамлиги байрами билан муборакбод этиб, юртимизга тинчлик, осойишталик тилади.

– Бу кун 35 йиллигини нишонлаётган “Жанубий Қозоғистон” вилоят ижтимоий-сиёсий газетасининг таҳририяти учун ўзгача байрам руҳида нишонлаётгани шубҳасиз, – дейди газетанинг директор-муҳаррири Райимжон Алибоев. – Газетамиз саҳифаларида ҳаёт йўли ёритилаётган қаҳрамонларимиз ҳақиқатан ҳам турли миллат вакиллари ўртасида кўприк вазифасини ўтамоқда. Улар орасида ҳамжиҳатлик ришталарини мустаҳкамлаётган ҳамюртларимиз ҳам бор. Уларнинг ҳаёт йўли, фидойи меҳнати ёшларимиз учун ибрат. Турли соҳаларда фаолият юритаётган шундай фидойилар юртимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлашда, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади. Мамлакатимиз солномаси ҳам пешқадам ҳамюртлар меҳнати билан ёзилади. 35 йилдан буён шундай эзгу ташаббус муҳим сиёсий хизматни адо этиш бу йўлдаги садоқат ва масъулиятнинг ёрқин ифодасидир.

– 50 нафар ўқувчимиз бугунги тадбирда иштирок этяпти, – дейди 1-сонли Ўқувчилар саройи директори Феруза Турали қизи. – Улар Қозоғистон халқи бирдамлиги мавзуида истироҳат боғида дастгоҳларида расм чизишяпти. Улар байрамни тасвирлаб бериш орқали ҳамжиҳатликни қандай ифода этишаётганини англаш мумкин. Бундай тадбирларда ўқувчиларимиз фаол ташаббускор.

Турли миллат вакилларининг маданияти ҳамда урф-одатларини тарғиб қилган тадбир меҳмонларга кўтаринки кайфият бағишлади. 

М. САЪДУЛЛАЕВА. С.ИСАМАТОВ тасвири, 2026-05-07, 03:45 114
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.