26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Муҳташам солнома: юрт билан ҳамнафас 35 йил

Туркистон вилоятининг ўзбекзабон матбуоти майдонида етакчи бўлган ушбу газета якшанба куни 35 ёшга тўлaди.

Юртимиз Мустақиллигининг тенгдоши, ҳар бир газетхоннинг доимий ҳамроҳи, севимли рўзномаси – “Жанубий Қозоғистон” навқирон ёшда. Газета ҳафтасига уч марта хонадонингизга ташриф буюрмоқда. Бунинг учун она тилимизда чоп этилаётган вилоятдаги ягона давлат газетасига содиқ қолаётган барча газетхонларимизга чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз. 

Рўзнома тахламларини варақлаб, мутолаа қилсангиз, 1991-2026 йилларда мамлакат ҳаётида содир бўлган воқеа-ҳодисалар, ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий соҳаларда амалга оширилган кенг қамровли ишлар кўз олдингиздан бирма-бир ўта бошлайди.

Жамиятимиз ва янгиланган давлатимиз ҳаётида “Янги Қозоғистон” деган сўз воқеий ва чуқур мазмунни англатади. 

“Янги Қозоғистон” бўлиб барчамизнинг қалбимизга жойлашган Ватанимизнинг, халқимиз тақдирининг 35 йиллик даврини атрофлича ва теран идрок этиш, тафаккурлар силсиласи мақомида мулоҳаза юритишга ундайди ушбу солномалар.

Улардан хулоса шуки, ўтган даврда амалга оширилган ишларни, халқимиз кайфияти ва онгу шууридаги ўзгаришларни батафсил ёритиб борган эканмиз. Газетадан ўрин олган мақолаларни Янги Қозоғистонимиз нуфузига, ислоҳотлар шиддати бир зум ҳам тўхтамаган давр чизгиларига, одамларнинг турмуш тарзида, дунёқарашида кузатилган оламшумул ўзгаришларнинг тасвирига қиёслаш мумкин.

Қутлуғ санага бағишлаб китоб нашр этиш кўзда тутилмоқда. Унинг биринчи қисми нашрнинг 35 йиллик фаолияти, таҳририятда меҳнат қилган инсонлар ҳаёти ва ижодига бағишланади. Иккинчи қисмида эса ўтган давр мобайнида чоп этилган энг сара мақолалар ўрин олади. Албатта, буни аниқлаш осон бўлмайди. Сабаби ўша йиллари берилган мақолаларни бир-биридан устун қўйиш, бирини иккинчисидан ажратиб кўрсатиш жуда қийин. Чунки газетада чоп этилган мақолаларнинг аксариятини энг сара, дейиш мумкин. Ҳар бири ўзгача иштиёқ, ўзгача шашт, ўзгача завқ билан битилгани аниқ кўриниб турибди. Энг муҳими, мақолалар кетма-кетлигида мамлакатимизнинг ўша даврдаги ижтимоий кайфияти акс этганига гувоҳ бўласиз.

Рўзномамиз турли мавзулардаги ранг-баранг, дилтортар мақола, хабар ва янгиликлар билан ҳар бир газетхоннинг қувончу ташвишларига шерик, сирдош дўст, давлат ва жамият орасида холис воситачи бўлиб қолаверади.

“Газета саҳифаларидан ҳаёт нафаси уфуриб туриши шарт”, деган эди нашрнинг биринчи бош муҳаррири Собиржон Юсуфалиев. Дадил айтиш мумкинки, бу маҳорат илк йиллардаёқ газетамиз ижодкорлари учун ўзига хос ва бетакрор услуб сифатида шаклланиб улгурган. 

Президент фаолиятининг кенг ёритилиши, халқимиз, юртимиз равнақи, ислоҳотлар кўлами, маънавият ва маърифат, ёшлар тарбияси, орзулари, миллий қадриятлар тўғрисидаги мақолалар бериб борилаётганлиги нашрда шаклланган услубнинг энг тотли меваларидан бири.

Оммавий ахборот воситаларининг биринчи галдаги вазифаси жамоатчилик фикрини ижобий шакллантиришдан иборат.

Инсонни турли ахборотлар, янгиликлар, маълумотлар билан қуроллантириш ҳам унинг зиммасида. Айниқса, аҳолининг маънавий-маърифий дунёқарашини кенгайтириш, маданий савиясини юксалтиришга кўмаклашиш бу соҳа ходимлари олдида турган яна бир долзарб вазифадир. 

Таҳририят жонкуярлари билан ҳамкорлик орқали илгари сурилаётган мавзуларни ҳар томонлама тўкис ва мукаммал ёритишга эришмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, таваллудининг ўттиз беш йиллигини нишонлаётган “Жанубий Қозоғистон” доимо халқ билан бирга, у том маънода маънавият жарчиси ва халқ минбарига айланди.

Муштарийлар сафининг ортиб бориши жамоамизга юксак масъулият юклайди. Биз эса билдирилган ишончни оқлашга доим тайёрмиз.

Байрам муборак, азиз муштарий!

Райимжон АЛИБОЕВ, бош муҳаррир, 2026-04-07, 02:25 97
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.