26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлашган эл бўлар...

Шимкент шаҳрининг Сайрам мавзеси Маданият уйида ҚР “Дўстлик” ҳамжамияти қошидаги оқсоқоллар кенгаши раиси Орифжон Холназаров ташаббуси билан анжуман ўтди. Унда халқ хўжалигининг турли соҳаларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, эл-юрт эътиборини қозонган фахрий устозлар, таниқли тадбиркорлар, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни Қоратепа мавзеси оқсоқоллар кенгаши раиси Абдумутал Исроилов очди, кун тартибидаги масалалар юзасидан О. Холназаров маъруза қилди.

Оқсоқоллар кенгаши раиси ўз нутқида бугунги кунда айрим ҳолатлар жамиятни ташвишга солиб, жиддий ўйлантираётганини таъкидлади.

– Сўнгги йилларда топган маблағларимизни фарзандларимиз таълими, маънавий ва сиёсий онгини юксалтириш ёки ҳунар-касб эгаллашга эмас, балки, тўй ва таъзия, турли кимошди маросимларга сарфламоқдамиз. Ўзбеклар азалдан ўзининг чиройли маданияти, санъати ва бой урф-одатлари, мустаҳкам миллий қадриятлари билан бошқа халқлардан ажралиб турган. Афсуски, сўнгги йилларда фойдали, урф-одатларимиз, удумларимиз билан бирга, кераксиз, ҳатто зарарли иллатлар ҳам кундалик ҳаётимизда кўпаймоқда. Ачинарлиси, бу каби иллатларнинг аксарияти оиламиз устуни бўлмиш аёлларимиз ва ёшларимиздан чиқяпти. Аёлларимиз ортиқча олди-бердини кўпайтиряпти, ёшларимиз миллийликка зид урф-одатларни ўйлаб топмоқдалар. Жумладан, тўйдан аввал келин томоннинг куёв уйини тўлиқ жиҳозлаб бериши, “куёв сотди”даги тартибсизликлар, тўйхонадаги “келин салом”, ёшларга никоҳ гувоҳномасини топшириш, “муҳаббат рақси”, куёв-келин томонидан тўй қатнашчиларига ширинлик едириш каби иллатлар ота-боболаримиздан қолган урф-одат эмас! Уларнинг аксарияти шариатимиз ва миллий одоб-ахлоқ қоидаларига мутлақо зид, – деди, О. Холназаров. 

Нотиқ иштирокчилар эътиборини юқорида таъкидланган миллий маданият ва қадриятларимизни асраб-авайлаш зарурлигига қаратди. Унинг таъкидлашича, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тўй ва маросимларни ортиқча сарф-харажатларсиз чиройли ва мазмунли ўтказиш орқали иллатларга қарши самарали чоралар қўллаш лозим.

Масжид имоми муҳокама қилинган урф-одатлар, аёллар ва ёшлар томонидан ўйлаб топилган айрим иллатларни “ота-боболаримиздан қолган удумлар” дея иддао қилди. Лекин унинг фикрига А. Исроилов, “Сайрам ёшлари” кенгаши раиси Д. Туроббоев, ҚР олий кенгаши собиқ депутати А. Абдазимов, тадбиркор Н. Холметов, Б. Турдиқулов қўшилмай, ўз фикрларини баён қилдилар.

Шунингдек, тадбирда ҳамжамият раҳбарлигида олиб борилаётган ишлар юксак баҳоланди. 

 

Ҳайитмат МУҲИДДИНОВ., 2026-02-06, 22:54 44
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.