26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбарининг Туркистон вилоятига ташрифи доирасида ижтимоий-иқтисодий ва маънавий масалалар муҳокама қилинди

Президент Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Туркистон вилоятига амалий ташрифи юртимиз ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири сифатида эътироф этилди. Наврўз байрами кунларига тўғри келган мазкур ташриф давомида Давлат раҳбари минтақанинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, бой маънавий мероси ҳамда жамоатчилик билан мулоқот масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Ташриф доирасида Президент Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасини зиёрат қилди. Ушбу муқаддас қадамжо туркий оламдаги энг йирик маънавий ва тарихий обидалардан бири ҳисобланади.

Давлат раҳбари буюк мутафаккир Хожа Аҳмад  Яссавий хотирасини ёд этди ҳамда мақбарада дафн этилган бошқа тарихий шахсларга ҳурмат бажо келтирди. Шунингдек, “Ҳазрат Султон” давлат музей-қўриқхонасида амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари билан танишди.

Туркистон шаҳрида Давлат раҳбари жамоатчилик вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда мамлакатимиз ва минтақанинг ижтимоий-иқтисодий ютуқлари таҳлил қилиниб, галдаги вазифалар ва тараққиётнинг  устувор йўналишлари белгилаб берилди.

Шунингдек, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшган бир гуруҳ фуқаролар давлат мукофотлари билан тақдирланди.

Наурўз байрами муносабати билан “Карвон Сарой” мажмуасида катта байрам концерти ташкил этилди. 

Akorda.kz, 2026-03-27, 22:25 79
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.