26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президентнинг ''Тоза Қозоғистон'' ташаббуси: Ўлжас Бектенов Туркистон вилоятида ''Мөлдір бұлақ'' акциясида иштирок этди

Бош вазир Ўлжас Бектенов Президентнинг «Тоза Қозоғистон» ташаббуси доирасида Туркистон вилояти Сайрам туманидаги Ақбулоқ қишлоғида жойлашган «Ақ-Ата» булоғини тозалаш ва ободонлаштириш ишларида иштирок этди.

Маҳаллий аҳоли ва фаоллар билан биргаликда булоқ манбасини тозалаш, атрофини ободонлаштириш, дарахт кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди. Булоқнинг умумий майдони 3,5 гектарни ташкил этади, ушбу булоқ тарихи XVII–XVIII асрларга бориб тақалади.

Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Нурбўл Турашбеков яқин вақтларда ҳудуд бўйлаб қарийб 1,5 мингта булоқ манбасини тозалаш режалаштирилганини маълум қилди.

Умуман олганда, «Мөлдір бұлақ» кенг кўламли экологик акцияси жорий йилнинг 23 март куни бошланди. Биринчи босқичда тозалаш ва ободонлаштириш ишлари мамлакатнинг олти ҳудудида — Туркистон, Жамбил, Қизилўрда, Алмати, Жетису вилоятлари ҳамда Шимкент шаҳрида жойлашган 29 та булоқни қамраб олади. Иккинчи босқич эса жорий йилнинг апрель ойига режалаштирилган бўлиб, мамлакатнинг қолган ҳудудларида ўтказилади.

Унинг доирасида булоқ манбаларини очиш, сув тўплаш, тозалаш ва ободонлаштириш, атроф-муҳитни тозалаш, чиқиндиларни олиб чиқиш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича саводхонлигини оширишга қаратилган тадбирлар амалга оширилади.

Бугунги кунда экологик тадбирларга 3,8 мингдан ортиқ киши жалб этилган. Унда ёшларнинг иштирокига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу эса экологик маданиятни шакллантиришга, сув ресурсларига эҳтиёткорона муносабатни кучайтиришга ва ёш авлодни табиатни муҳофаза қилиш ишларига кенг жалб этишга хизмат қилади.

Қозоғистон Республикаси Сув ресурслари ва ирригация вазирлиги маълумотларига кўра, сув ресурсларини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланиш ишлари изчил равишда олиб борилмоқда. Булоқлар сув танқислиги шароитида қўшимча сув манбаи сифатида қаралмоқда. «Қазгидрогеология» миллий гидрогеология хизмати булоқларни инвентаризация қилиш ишларини амалга оширмоқда: дастлабки маълумотларга кўра 711та булоқ манбаси аниқланган, шунингдек архив материаллари асосида 2772та булоқ харитаси тузилган.

Умуман олганда, экологик ташаббусларни амалга ошириш табиий сув манбаларини сақлашга, аҳолининг экологик маданиятини оширишга ва сув ресурсларига эҳтиёткорона муносабатни шакллантиришга қаратилган.

«Давлат раҳбарининг табиатга эҳтиёткорона муносабат бўйича ташаббуси фуқароларнинг қўллаб-қувватлаши туфайли Конституция даражасида ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланди. Давлатнинг вазифаси — инсон ҳаёти ва соғлиғи учун қулай атроф-муҳитни шакллантириш. “Тоза Қозоғистон” ташаббуси жамият ва давлат саъй-ҳаракатларини бирлаштириб, умуммиллий ҳаракатга айланди. Бу — самарали ва яратувчан ватанпарварликнинг ёрқин намунасидир. Бугунги кунда акция фақатгина ҳашарлар ва дарахт экиш билан чекланиб қолмаяпти. “Мөлдір бұлақ” ташаббуси табиий булоқлар ва сув ҳавзаларини қамраб олиб, кўламини кенгайтирмоқда, шунингдек сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласининг аҳамиятини умумжамоатчилик даражасида кўтармоқда», — деди Ўлжас Бектенов.

2026-03-27, 22:20 74
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.