26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўрдабошида тараққиётнинг янги даври

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раислигида ўтган Сармоявий штаб мажлисида минтақада амалга оширилаётган муҳим лойиҳалар ва қатор туман, шаҳар ҳокимларининг сармоя жалб қилиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги ҳисоботлари тингланди.  Ўрдабоши тумани ҳокими Азат Ўралбаев ўзи бошқараётган ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, амалга оширилаётган сармоявий лойиҳалар ва режалар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Ҳисобот давомида туманга сармоя жалб қилиш, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва янги иш ўринларини очиш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилди. Сўнгги йилларда туманда сармоявий аҳвол сезиларли даражада яхшиланиб, қатор йирик корхоналар ишга туширилди.

Ўтган йили умумий қиймати 11,5 млрд тенгени  ташкил қиладиган 5та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, натижада 364та янги иш ўрни яратилди. Хусусан, ғишт заводи, алюминий профили маҳсулотлари чиқарадиган завод, инновацион темирбетон ишлаб чиқарадиган корхона очилди. Шунингдек, 4 йилда туман иқтисодиётига 173,8 млрд тенге сармоя жалб қилиниб, шу жумладан, 2025 йилда 59,6 млрд тенге ўзлаштирилган. 

Ҳисоботда келгуси даврга мўлжалланган лойиҳалар ҳақида ҳам ахборот  берилди. Жумладан, 2026 йилда умумий қиймати 55 млрд тенгени ташкил қиладиган 57та лойиҳа амалга оширилиб, 1163та янги иш ўрни яратилиши кўзланган. Лойиҳалар саноат, қишлоқ хўжалиги, кичик тадбиркорлик, энергетика ва сайёҳлик соҳаларини қамраб олади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-02-03, 01:55 57
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.