26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Саноат салоҳияти юксак минтақа

Қозоғистон Республикаси Бош вазири маслаҳатчиси Ерали Тўғжанов вилоятимизга хизмат сафари билан ташриф буюрди. Сафар давомида у минтақада фойдаланишга топширилган ҳамда қурилиши давом этаётган янги корхоналар фаолияти билан танишди.

Фаоллар билан учрашувда вилоят ҳокими Давлат раҳбарининг топшириқлари доирасида минтақада амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар ва йирик сармоявий лойиҳалар ҳақида атрофлича маълумот берди Вилоят маҳаллий ва хорижий сармояларни энг кўп жалб қилган минтақалар қаторига кириб, саноат соҳасини барқарор ривожлантирмоқда.

Қайта ишлаш корхоналарини кенгайтириш ҳамда экспорт лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш – Давлат иқтисодиётининг асосий йўналишларидан бири.

Ерали Тўғжанов минтақадаги сармоявий муҳитга юксак баҳо бериб, вилоятнинг иқтисодий салоҳияти юксак эканлигини таъкидлади.

Индустриал ҳамда махсус иқтисодий минтақалар имкониятларидан самарали фойдаланиш муҳимлигини қайд этди.

Хизмат сафари доирасида Бош вазир маслаҳатчиси замонавий технологиялар билан жиҳозланган янги заводларни оралаб, ишлаб чиқариш қуввати, маҳсулот турлари ҳамда меҳнат шароити билан танишди. Бугунги кунда вилоятда қурилиш маҳсулотлари, қайта ишлаш саноати, агро саноат мажмуаси ҳамда машинасозлик соҳаларида янги корхоналар ишга туширилмоқда.

Ушбу корхоналар ички бозорни маҳаллий маҳсулот билан таъминлаб, минтақанинг экспорт салоҳиятини оширишга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Вилоят босқичма-босқич индустриал тараққиёт даврига қадам ташламоқда.

Минтақада “JASYL SUYQ QAZAQSTAN” сармоявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Корхона таъсисчиси – Болгариянинг UBC BG LLC компанияси. Ушбу компания Марказий Осиё бозорига 25 йилдан буён музлатгич савдо ускуналарини етказиб бермоқда.

Вилоятда “Саноат парклари қурилиши” лойиҳаси тизимли равишда амалга оширилмоқда. У тўлиқ ишга туширилса, 6 040 киши доимий иш билан таъминланади.

Ҳозирда тайёр ишлаб чиқариш майдонларига тадбиркорлар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-01-30, 22:25 106
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.