26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон Ҳукумати 2026-2030 йилларга мўлжалланган “Қозоғистон болалари” Концепциясини тасдиқлади

Ҳужжат Президент топшириғига мувофиқ, Болалар ҳуқуқлари бўйича вакил ҳамда тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган.

Концепция тўрт асосий йўналишни қамраб олади: болалар хавфсизлиги, таълим, соғликни сақлаш, оила ва ижтимоий ҳимоя. Уни амалга ошириш учун 158та чора-тадбир белгиланган, самарадорлик 10та кўрсаткич орқали баҳоланади. Умумий молиялаштириш ҳажми 1,3 триллион тенгени ташкил этади.

Ҳужжат доирасида мактабларда руҳшунос соати жорий этиш, болаларни “Адолатпарвар фуқаро” ғояси асосида тарбиялаш, зўравонликдан жабр кўрган болалар учун ёрдам хоналарини очиш, ягона рақамли руҳий ташхис дастурини яратиш, шунингдек, AI технологиялари орқали видеокузатув тизимларида зўравонлик ҳолатларини аниқлаш назарда тутилган.

Бош вазир Ўлжас Бектенов Қозоғистонда 7 миллионга яқин бола истиқомат қилаётганини қайд этиб, улар учун яратиладиган шароит мамлакат келажагини белгилашини таъкидлади. 

Бош вазир таъкидлаганидек, ўтган йил 1 июлдан эътиборан болаларни оилага жойлаштиришнинг янги шакли – қабул қилувчи оила тизими жорий этилди. Унинг доирасида ҳар бир бола учун 10 ОҲК миқдорида нафақа, ҳар бир тарбиячига эса 70 ОҲК миқдорида хизмат ҳақи тўланиши назарда тутилган. Бу мақсадлар учун давлат бюджети ҳисобидан тегишли маблағ ажратилган.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимларига қабул қилувчи оилаларни ташкил этиш ва мазкур йўналишдаги ишларни жадаллаштириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Умумий мувофиқлаштириш Бош вазир ўринбосари – маданият ва ахборот вазири Аида Балаевага юклатилди.

Бош вазирнинг матуот хизмати, 2026-01-29, 00:40 76
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.