26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бандлик кўрсаткичлари яхшиланмоқда

Вилоятда аҳоли бандлигини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш ва саноат соҳасида иш ўринларини очиш йўналишида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу жумладан, 2025 йили ишсизлик даражасини камайтиришга қаратилган «Минтақавий бандлик харитаси» тасдиқланди.

Мазкур дастур доирасида 130 769та янги иш ўрни ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бу республика бўйича кўзда тутилган иш ўрниларининг 14,5 фоизини ташкил этди ва энг юқори кўрсаткич сифатида қайд этилди. Йил якунида эса, 147 719 фуқаро иш билан таъминланиб, режа ортиғи билан бажарилди. Уларнинг 100 046 нафари доимий иш ўрни, 47 673 нафари вақтинча иш ўрни. Ҳозирда минтақада ишсизлик даражаси 4,6 фоизни ташкил этмоқда. 

Мазкур йўналишдаги ишлар ва келгуси режалар вилоят ҳокими девони мажлисида муҳокама қилинди. Минтақа раҳбари Нуралхан Кўшеров бандликни таъминлаш ҳамда саноат корхоналарини ташкил этиш ҳудудий раҳбарлар олдидаги энг устувор вазифа эканлигини таъкидлаб, мутасадди бошқарма раҳбари ва туман, шаҳар ҳокимларига бу борада ишларни кучайтиришни топширди.

– “Минтақавий бандлик харитаси” доирасидаги вазифаларни сифатли бажариш шарт. Ишга жойлашган фуқаролар учун мажбурий нафақа бадалларининг ўз вақтида тўланиши қатъий назоратда бўлади. Субсидияланган ижтимоий иш ўринлари, ёшлар амалиёти ҳамда “Күміс жас” лойиҳасига жалб қилинган фуқаролар иш билан таъминланиши керак, – деди Нуралхан Кўшеров.

Мажлисда бандлик дастурини қониқарли бажармаган туман, шаҳар ҳокимларининг ҳисоботлари тингланиб, тегишли огоҳлантиришлар берилди.

Бандликни мувофиқлаштириш ҳамда ижтимоий дастурлар бошқармаси раҳбари Мекенхан Қўзиханулининг айтишича, иш билан таъминлаш 5та дастур асосида амалга оширилмоқда.

2026 йилга мўлжалланган “Минтақавий бандлик харитаси” доирасида 74 516 одамни (54481 – доимий, 20035 – вақтинча) иш билан таъминлаш режалаштирилган. Уларнинг 40 588 нафари бўш иш ўрниларига, 2472 нафари миллий лойиҳалар асосида очилган иш ўрниларига йўлланади. Шунингдек, 11476 одам “Ҳар 10 минг одамга 100 янги иш ўрни” лойиҳаси, 18530 одам эса субсидияланган иш ўрнилари орқали меҳнатга жалб қилинади. 1450 одамга грант ажратиш кўзда тутилган.

Ишга жойлаштириладиган фуқаролар вилоятдаги инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, саноат ҳамда тадбиркорлик, сайёҳлик, қишлоқ хўжалиги соҳаларига йўналтирилади. Хусусан, “Туркистон пахта агросаноат мажмуаси” ҳамда “JASYL SUYQ QAZAQSTAN” компанияларига минг нафардан зиёд фуқароларни ишга жойлаштириш кўзда тутилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-01-22, 02:47 84
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.