26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги завод барпо этилмоқда

Тулкибош туманининг Керейт қишлоғида булоқ сувидан шифобахш  минерал сув ишлаб чиқарадиган завод барпо этилмоқда. «Мөлдір Бастау» МЧБ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳа ҳудуднинг иқтисодиётини ривожлантиришга хизмат қилади. Янги корхона йилига тахминан 250 минг тонна ичимлик ишлаб чиқариш қувватига эга. Лойиҳанинг умумий қиймати – 600 миллион тенгени ташкил этади. Ишлаб чиқариш жараёнлари  тўлиқ автоматлаштирилган ускуналар асосида йўлга қўйилиб, 15 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланади.

Туман ҳокими Асқар Естибаев иншоотга масъул мутахассислар билан қурилиш майдонига ташриф буюриб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, туман ҳокими аҳоли манзилларида аҳоли билан мулоқот қилиш мақсадида Састўбе қасабаси ва Машат қишлоғида бўлиб, фуқароларнинг мурожаат ва таклифларини тинглади. Ташриф давомида  Енбек қишлоғидаги янги қурилган 75 ўринли «Нұртілек» болалар боғчаси биноси ҳамда бунёд этилаётган ишлаб чиқариш паркини кўздан кечирди.

 

 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2026-01-22, 02:43 95
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.