Даставвал, янги йилда кучга кирган янги Солиқ кодексидаги асосий ўзгаришлар ҳамда уларни аҳолига тушунтириш борасида ишлар амалга оширилаётган ишларга тўхталсак.
Бизнес субъектлари ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, бухгалтерия ҳисоб-китоблари ҳамда янги Солиқ кодексининг асосий ўзгаришларини тушунтириш мақсадида ҚР Молия вазирлиги томонидан “Халқ бухгалтери” акцияси йўлга қўйилди.
У жорий йил 5 январда бошланиб, 30 июнга қадар давом этади.
Мазкур акция хусусий тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектлари учун бепул маслаҳат бериш тизимини тақдим этади. Тадбиркорлар бухгалтерия ҳисоби, солиқ ҳисоботлари ҳамда ахборот тизимлари билан ишлаш бўйича тушунарли ва амалий тавсиялар олишлари мумкин.
Акция вилоят Давлат даромадлари департаменти қошидаги Туркистон шаҳри бўйича давлат даромадлари бошқармасида ўтмоқда.
Маслаҳат бериш жадвали:
2026 йил январь-февраль ойларида ҳафтасига 3 марта (душанба, чоршанба, жума) соат 10:00дан 13:00гача;
2026 йил март ойидан 30 июнга қадар ҳафтасига 2 марта ўтказилиши маълум қилинади.
2025 йил 18 июлда ҚР янги Солиқ кодекси қабул қилинди ва 2026 йил 1 январдан кучга кирди. Мазкур кодекс солиқ тизимини ислоҳ қилишдаги муҳим босқич ҳисобланади.
Янги Солиқ кодекси мамлакатимизнинг солиқ соҳасини янгилаш, уни самарали ва адолатли тизимга айлантиришга қаратилган ҳамда унда қатор тизимли ўзгаришлар назарда тутилган бўлиб, қуйидаги устувор йўналишларга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан:
Солиқ ставкаларини саралаш (дифференциаллаш) жорий этилди;
* ҚҚС (қўшилган қиймат солиғи) ислоҳ қилинди;
* “Ҳашамат” (солиғи жорий этилди);
* Махсус солиқ тартиблари ўзгартирилди;
* Солиқ имтиёзларини олишнинг очиқ ва аниқ қоидалари ишлаб чиқилди;
* Солиқ маъмурчилигини рақамлаштиришга аҳамият берилди;
* Сервис моделига ўтиш амалга оширилади;
* Солиқ ҳисоботлари шакллари 30 фоизга қисқартирилди.
Асосий солиқ ставкаларидаги ўзгаришлар:
1. Корпоратив даромад солиғи (КДС) – 20 фоиз.
Банк фаолияти (бизнесни кредитлашдан ташқари) – 25 фоиз.
Қимор ўйинлари бизнеси – 25 фоиз.
Ижтимоий соҳа (таълим, соғликни сақлаш) – 5 фоиз 2026 йилда, 10 фоиз (2027 йил 1 январдан);
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари – 3 фоиз;
Қишлоқ хўжалиги ширкатлари – 6 фоиз.
ҚҚС ва бошқа солиқ турлари бўйича ўзгаришлар:
2. Асосий ставка – 16 фоиз.
Дори-дармонлар ва тиббий хизматлар учун – 5 фоиз.
Мажбурий рўйхатдан ўтиш чегараси – ОҲКнинг 10000 миқдори (2026 йилда тахминан 42-43 миллион тенге).
2026 йил 1 январдан – 5 фоиз, 2027 йил 1 январдан – 10 фоиз ҚҚС ставкаси қўлланилади:
1) Савдо-сотиқ айланмаси ва импорт ҳажмига нисбатан;
Дори воситалари;
Тиббий буюмлар, тиббий ускуналар учун эҳтиёт қисмлар, шунингдек, техник ёрдамчи (компенсатор) воситалар;
2) Маҳаллий даврий нашрларни сотиш айланмасига 10 фоизлик имтиёзли ҚҚС ставкаси белгиланди.
Акциз солиғи бўйича:
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларига ҳар йили 10 фоизга ошириб борилади. Энергетик ичимликларга янги акциз жорий этилиб, ҳар литрига 100 тенгедан ҳисобланади.
“Ҳашамат” солиғи:
Автомобиллар – ОҲКнинг 18 000 миқдоридан бошлаб: солиқ + қийматининг 10 фоизи миқдоридаги акциз;
Яхталар ва самолётлар – ОҲКнинг 24 000 миқдоридан бошлаб солиқ + қийматининг 10 фоиз акциз;
Қиймати 500 000 тенгедан ошадиган алкоголь – солиқ + ҳар литрига қийматининг 10 фоиз акциз;
Қиймати 10 000 тенгедан ошадиган тамакилар – солиқ + ҳар донасига қийматининг 10 фоиз акциз;
Қиймати 450 миллион тенгедан ортиқ бўлган кўчмас мулк – 2 млн 946 минг тенге солиқ ва лимитдан ошган қисмига 2 фоиз қўшимча солиқ.
Махсус солиқ тартиблари:
Аввалги еттита махсус солиқ тартиби ўрнига фақат учта тартиб қолдирилди.
Биринчи тартиб – ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун махсус солиқ тартиби (патент, мобил иловалар орқали):
Жисмоний шахснинг ойлик даромади ОҲКнинг 300 миқдоридан ошмаслиги керак:
Ёлланма ходимларсиз фаолият юритади;
Даромадининг 4 фоизини ягона тўлов сифатида тўлайди;
Ушбу тўлов пенсия, ижтимоий ва тиббий бадаллар ўртасида тақсимланади;
Барча жараёнлар мобил иловалар орқали, ҳисобот топширмасдан амалга оширилади.
Иккинчи тартиб – кичик тадбиркорлик учун, ихчамлаштирилган декларация асосида махсус солиқ тартиби. Махсус тартиб хусусий тадбиркорлар ва ҳуқуқий шахслар учун мўлжалланган бўлиб, йиллик айланма ҳажми ОҲКнинг 600 миқдори (2,4 миллиард тенге), ёлланма ходимлар сони чекланмаган, солиқ ставкаси – 4 фоиз, ҚҚС ва ижтимоий солиқ тўланмайди. (Маҳаллий маслаҳатлар ставкани 50 фоизгача камайтириш ёки ошириш ҳуқуқига эга). Фаолият турлари бўйича қўллашга тақиқланган хизмат турлари рўйхати мавжуд.
Учинчи тартиб – деҳқон/ фермер хўжаликлари учун махсус солиқ тартибидир.
Деҳқон хўжаликлари учун солиқ имтиёзлари сақланади, солиқ фақат жисмоний шахслар даромад солиғи (ЖШДС) шаклида тўланади. Ягона ер солиғи (ЯЕС) бекор қилинди.
Маъмурий тартиб-таомиллар ихчамлаштирилди
Махсус солиқ тартибида ҚҚС бўйича ахборот тизими тўлов муддатида солиқ миқдорини автоматик тарзда ҳисоблаб чиқаради, солиқ тўловчи эса уни фақат тасдиқлайди. Агар ҳисобот белгиланган муддатда топширилмаса, декларация ноль кўрсаткич билан қабул қилинган ҳисобланади. Бу ҳолатда жарима қўлланилмайди, аммо кейинчалик қўшимча декларация орқали тузатиш киритишлари мумкин.
Солиқ маъмурчилиги ихчамлаштирилди
Солиқ маъмурчилиги жараёнлари анча енгиллаштирилди. Режали текширувлар бекор қилинди. Таваккалчиликларни бошқариш тизими эндиликда қоидабузарликни аниқлашга эмас, балки унинг олдини олишга қаратилган. Солиқ идоралари аниқлаган камчиликлар бўйича солиқ тўловчига хабарнома йўллаб, уни мустақил равишда тузатиш имкониятини беради. Кичик ва ўрта бизнес субъектлари учун текширув муддатлари ва талабларига чекловлар жорий этилади.
Солиқ ҳисоботларининг шакли
Солиқ ҳисоботлари шакллари 30 фоизга қисқартирилди. Мавжуд 39та ҳисобот шаклидан 12таси бекор қилинди, айримлари эса бирлаштирилди.
Жумладан:
* Ер солиғи бўйича жорий тўловлар ҳисоботи бекор қилинди;
* Мол-мулк солиғи 1 миллион тенгедан кам бўлмаганда, жорий тўловлар ҳисоботи талаб этилмайди;
* Махсус солиқ тартиби ва ҚҚС бўйича декларациялар олдиндан тўлдирилган ҳолда тақдим этилади;
* Агар солиқ ҳисоботи белгиланган муддатда топширилмаса, у ҳолда “0” кўрсаткич билан топширилган деб ҳисобланади, солиқ тўловчи ушбу солиқ даври учун кейинчалик қўшимча декларация тақдим этиши мумкин;
* Солиқ ҳисоботини тақдим этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди;
* Ҳисобот топшириш муддатини узайтириш ва орқага қайтариш назарда тутилмаган, барча ўзгаришлар қўшимча декларациялар орқали амалга оширилади.
Янги Солиқ кодекси солиқ тизимининг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш, иқтисодий юксалишни қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг фаровонлигини оширишга қаратилган муҳим ислоҳот ҳисобланади. Солиқ тўловчида шубҳа туғилса, у тушунтириш беришларини сўраш ва шикоят бериш ҳуқуқига эга.
Шунингдек, янги Солиқ кодексидаги ўзгаришлар бўйича саволлар юзага келса, департаментнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари Instagram, Facebook, YouTube орқали шахсан ёки изоҳлар бўлимида мурожаат қолдириш мумкин. Барча саволларга жавоб берилади.