26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2026 йил: давлат ижтимоий тўловлари

Вилоятимизда жами 760 286 нафар фуқаро пенсия ва ижтимоий нафақа олади. Шу жумладан, 205 610 нафари ёшига доир, 188 746 нафари базавий пенсия олувчи ҳамда 365 930 нафари ижтимоий нафақа олувчилар.

“2026-2028 йилларга мўлжалланган республика бюджети тўғрисида”ги ҚР Қонуни лойиҳасига кўра, 2026 йили 1 январдан бошлаб, қуйидаги ижтимоий тўловлар миқдори белгиланади:

Нафақа олувчилар тоифалари бўйича:

Кўп болали оила сифатида нафақа олувчилар сони 117 348 нафар кишини ташкил этади. Нафақа миқдори болалар сонига қараб қуйидагича белгиланган: 

- 4 болали оилаларга – 63 029 тенге;

- 5 болали оилаларга – 78 797 тенге;

- 6 болали оилаларга – 94 564 тенге;

- 7 болали оилаларга – 110 331 тенге;

- 8 болали оилаларга – 126 059 тенге. Бундан ортиқ ҳар бир бола учун 4 ойлик ҳисоб кўрсаткичи, яъни 15 728 тенге қўшиб берилади. 

Кўп болали она сифатида нафақа олувчилар 66 290 нафарни ташкил этади. Жумладан, “Күміс алқа” кўкрак нишони соҳибаларига 25 164 тенге, “Алтын алқа”, “Ана даңқы”, “Батыр ана” кўкрак нишонлари соҳибларига 29 097 тенге тўланади. Ногиронлик бўйича нафақа олувчилар сони вилоятимизда 75 317 нафар. Улар орасида I гуруҳ ногиронларига 101 702 тенге, II гуруҳга 81 362 тенге, III гуруҳга 55 474 тенге миқдорида нафақа белгиланган.

Боқувчисидан айрилганлик ҳолати бўйича нафақа олувчилар сони 19633 нафарни ташкил этади. Нафақа миқдори оиладаги болалар сонига қараб белгиланиб, жумладан;

- 1 бола учун – 42 530 тенге;

- 2 нафар бола учун – 78 588 тенге;

- 3 нафар бола учун – 104 014 тенге;

- 4 нафар бола учун – 120 194 тенге;

- 5 нафар бола учун – 127 129 тенге. 6 нафар ва ундан ортиқ бола учун – 138 685 тенге.

- Ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) – 4325 тенге;

- Энг кам пенсия миқдори – 69049 тенге;

- Энг кам яшаш даражаси (ЭКЯД) – 50851 тенге:

- Базавий пенсия тўловининг энг кам миқдори – 35596 тенге;

- Энг кам иш ҳақи – 85000 тенге.

Пенсия ва ижтимоий тўловларни қайта ҳисоблашни ўз вақтида таъминлаш мақсадида қуйидаги меъёрлар белгиланди:

1. Ёшга доир ҳамда меҳнат тажрибаси учун тайинланадиган пенсия тўловлари 2026 йил 1 январдан амалдаги миқдордан 10 фоизга оширилади.

2. 2026 йил 1 январдан бошлаб, ёшга доир янги тайинланадиган пенсия тўловларини ҳисоблашда эътиборга олинадиган энг юқори даромад миқдори 55 ОҲКни, яъни 237 875 тенгени ташкил этади.

3. 2026 йил 1 январдан бошлаб, базавий пенсия тўлови миқдори ҚР Ижтимоий Кодексининг (матн давомида Кодекс) 205-моддасига мувофиқ, энг кам истеъмол харажатлари (ЭКИХ) янги миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида белгиланади. Жумладан, 2026 йил 1 январдан эътиборан, пенсия тизимида иштирок этиш стажи 10 йил ёки ундан кам бўлган ёки умуман бўлмаган ҳолларда базавий пенсия тўлови тегишли молия йили учун республика бюджети тўғрисидаги қонунда белгиланган ЭКИХнинг 70 фоизи миқдорида тайинланади. Пенсия тизимида иштирок этиш стажи 10 йилдан ошган ҳар бир тўлиқ йил учун мазкур тўлов миқдори 2 фоизга оширилади, бироқ, у ЭКИХнинг 118 фоизидан ошмаслиги керак. Ушбу тартиб 2026 йил 1 январга қадар пенсияга чиққан шахсларга ҳам шу санадан кейин янги тайинланадиган пенсия олувчиларга ҳам татбиқ этилади.

4. Ногиронлик ҳамда боқувчисидан айрилганлик ҳолатлари бўйича давлат ижтимоий нафақалари, шу жумладан, тиббий-ижтимоий муассасаларда яшовчи ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахслар учун ҳам, Кодекснинг 177 ва 236-моддаларида назарда тутилган миқдорларда 2026 йили 1 январдан бошлаб, ЭКИХ миқдорининг ўсиши (50 851 тенге) туфайли ошади.

5. Махсус касбий давлат нафақалари миқдори.

Жорий йилдан давлат нафақалари ва ижтимоий тўловлар миқдори ЭКИХ миқдорининг ўсиши муносабати билан (50851 тенге) оширилди.

6. 2026 йили 1 январдан бошлаб, ойлик ҳисоб кўрсаткичи (ОҲК) миқдорининг ошиши муносабати билан қатор нафақа ва ижтимоий тўловлар миқдори ҳам ўсди. Хусусан, 1-рақамли ва 2-рақамли рўйхатлар ичида давлат махсус нафақалари, дафн этиш учун бериладиган бир марталик тўлов, бола туғилиши муносабати билан бериладиган бир марталик давлат нафақаси, бола бир ярим ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун ойлик давлат нафақаси миқдори ошди.

Бундан ташқари, бола парвариши муносабати билан даромаддан маҳрум бўлган ҳолларда Давлат ижтимоий суғурта жамғармасидан ижтимоий тўлов олувчилар учун мажбурий пенсия бадалларини субсидиялаш, Ижтимоий кодекснинг 190-моддаси 3-бандида белгиланган махсус давлат нафақалари ҳам ошди.

Тўрт ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандлари бўлган, шу жумладан, 18 ёшдан кейин таълим муассасаларида 23 ёшгача кундузги таълим шаклида ўқиётган болалари бор кўп болали оилаларга бериладиган ойлик давлат нафақаси, шунингдек, “Алтын алқа”, “Күміс алқа” билан тақдирланган ёки илгари “Қаҳрамон она” кўкрак нишонини олган, I ва II даражали “Ана даңқы” орденлари билан тақдирланган кўп болали оналарга тўланадиган ойлик давлат нафақалари ҳам ошди.

Семей ядровий синов полигонида ўтказилган ядровий синовлардан жабрланган фуқароларга, оммавий сиёсий қатағон қурбонларига ва уларнинг фарзандларига тайинланган, аммо илгари тўланмаган бир марталик товон пули тўланади.

7. Корхона ёпилиб кетган бўлса ҳам, унда ишлаб, соғлиги ёки ҳаётига зарар етган фуқаролар ойлик ижтимоий ёрдам олишда давом этади. Бу ёрдам миқдори 2026 йил 1 январдан бошлаб 10 фоизга оширилади. Мазкур ўзгартиш ҚР ҳукуматининг 2025 йил 26 августдаги йиғилишида тасдиқланган ҚР 2026-2028 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий тараққиёт таҳлилларига мувофиқ белгиланган пул қадрсизланиши даражаси асосида амалга оширилди.

8. 2026 йил 1 январдан бошлаб, ЭКИХ миқдорига киритилган ўзгаришлар туфайли ногиронлиги бор болани (ногиронлиги бор болаларни) вояга етказаётган онага ёки отага, бола асраб олувчига, васийга тайинланган ва тўланадиган ой сайинги давлат нафақаси ҳамда биринчи гуруҳ ногиронлиги бор шахсни парваришлаётган кишига давлат ёрдам пуллари миқдори ошди.

Бегман НУРМАХАНОВ, “ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги созлаш ва назорат қўмитасининг Туркистон вилояти бўйича департаменти” республика давлат муассасасининг раҳбари, 2026-01-15, 02:42 165
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.