26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ҳамкорлик доираси кенгаймоқда

Ўзбекистон Республикасига амалий ташриф доирасида борган Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан ҳудуддаги қатор стратегик муҳим иншоотлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида делегация замонавий саноат, юқори технологиялар, хомашёни  қайта ишлаш ҳамда сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган илғор лойиҳалар билан танишди.

Жумладан, табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва замонавий сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган йирик сайёҳлик мажмуаси  фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, Олмалиқ шаҳрида жойлашган мис бойитиш фабрикасида корхона раҳбарияти ишлаб чиқаришни замонавийлаштириш, минерал захираларни қайта ишлаш самарадорлигини ошириш ҳамда экспорт салоҳиятини кенгайтириш юзасидан амалга оширилаётган йирик дастурлар билан таништирди.

Оҳангарон туманида “Premier Electrotech” қўшма корхонаси фаолияти ҳам кўздан кечирилди. Корхона замонавий иқлим техникаси  ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, халқаро андазаларга мос сифат тизимлари жорий этилган.

Ташриф доирасида, шунингдек, “Eltech Industrial”  технопарки фаолиятига алоҳида эътибор қаратилди. Мазкур кластер ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда мис ва нодир металларни чуқур қайта ишлашга хизмат қилмоқда.

Делегация технопарк ҳудудида яримўтказгич технологиялари асосида амалга оширилаётган лойиҳа билан ҳам танишди. Ушбу корхона SIM-карта, банк карталари, электрон шахс гувоҳномалари ҳамда транспорт карталари учун микрочиплар ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Ташриф якунида Туркистон вилояти ҳокими Ўзбекистон саноат инфратузилмаси юқори даражада ривожланганини, йирик сармоявий  лойиҳаларнинг изчил амалга оширилаётганини ҳамда замонавий технологияларнинг самарали жорий этилаётганини таъкидлади.

Томонлар ўртасида минтақалараро ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда саноат ва сайёҳлик  соҳаларида тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Амалий ташриф икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилувчи  муҳим қадам бўлди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-06-02, 02:44 104
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.