26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон ва Тошкент – биродар ҳудудлар

Минтақалараро муносабатларни мустаҳкамлаш юзасидан  Президент топшириғи доирасида Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев билан биродарлик тўғрисидаги меморандумни имзоладилар.

Мазкур ҳужжат минтақалараро ҳамкорликни ривожлантириш, савдо-иқтисодий алоқалар доирасини кенгайтириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда қўшма сармоявий  лойиҳаларни амалга оширишни кўзда тутади. Туркистон ва Тошкент вилоятлари саноат, қишлоқ хўжалиги, сайёҳлик  ва логистика соҳаларида юқори салоҳиятга эга стратегик ҳудудлар ҳисобланади.

Томонлар бизнес учун қулай шароит яратиш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда икки минтақа корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратди.

* «Чегарасиз ҳамкорлик» бизнес-анжуманида 200га яқин тадбиркор иштирок этди. Унда Туркистон вилоятининг Жетисай, Қазиғурт, Саврон ва Сариоғоч туманлари ҳокимликлари Тошкент вилояти туманлари билан қардошлик  тўғрисида меморандумларни имзолади.

* Натижада, умумий қиймати 19,3 миллион АҚШ долларига тенг меморандумлар имзоланди. Жумладан, «Қазкрахмал» МЧБ ва «Right to Win» компанияси ўртасида 5 миллион долларлик келишувга эришилди.

«Чегарасиз ҳамкорлик» бизнес-анжумани Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақалараро иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳамда қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга хизмат қилади.

* Аҳолиси 3 миллиондан ортиқ Тошкент вилояти мамлакатнинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган минтақаларидан биридир. Вилоят саноат, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва логистика соҳаларида етакчи ўринни эгаллайди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати., 2026-06-02, 02:47 119
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.