26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Йил якунлари: Туркистон вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми бўйича республикада етакчи

 2025 йилнинг 11 ойи якунларига кўра, Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалигининг ялпи маҳсулот ҳажми 1 триллион 154,3 миллиард тенгени ташкил этди. Бу кўрсаткич (ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 195 миллиард тенгега ошди) минтақани республика миқёсида етакчи ўринга олиб чиқди.

Агросаноат мажмуасига жами 214,4 миллиард тенге маблағ йўналтирилиб, соҳанинг иқтисодиётдаги умумий улуши 16,2 фоизни ташкил этди.

Жорий йилда вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилган майдон 907 минг гектарни ташкил этди. Бу ўтган йилга нисбатан 34 минг гектарга кўпдир. 

Шу билан бирга, саноатлаштирилган иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. 2025 йилда иссиқхоналар  ҳажми 75 гектарга кенгайиб, умумий майдони 1 715 гектарга етди. Натижада, вилоятнинг республикадаги улуши 76 фоизни ташкил этди. 

Умуман олганда, Туркистон вилояти мамлакат аҳолисини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлашда етакчи минтақалардан бири ҳисобланади. Жумладан, республикада ишлаб чиқарилаётган пахтанинг 100 фоизи, узумнинг 82 фоизи, полиз маҳсулотларининг 75 фоизи, мева-резавор маҳсулотларининг 40 фоизи, сабзавотларнинг 30 фоизи ва маккажўхорининг 27 фоизи ушбу минтақанинг ҳиссасига тўғри келади.

Шу билан бирга, вилоятда деҳқончилик салоҳиятини юксалтириш ва илғор агротехнологияларни жорий этиш бўйича мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2025 йилда 59 минг гектар майдонда сувни тежовчи технологиялар жорий этилиб, уларнинг умумий ҳажми 114 минг гектарга етди. Хусусан, томчилатиб суғориш 52,8 минг гектарни, ёмғирлатиб суғориш эса 6,2 минг гектарни қамраб олди. Пахта янги технология асосида 52,2 минг гектар майдонда етиштирилиб, ҳосилдорлик икки бараварга ошди. Шунингдек, мамлакат тарихида илк бор шолини томчилатиб суғориш технологияси асосида экиш Туркистон вилоятида йўлга қўйилди.

Минтақа агросаноат мажмуасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган сармоявий лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан Йўл харитаси тасдиқланган. Ушбу дастур доирасида 78та сармоявий лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган (умумий қиймати 295,5 миллиард тенге). 

2025 йилда режаланган 31та лойиҳадан 27таси амалга оширилиб, 60,8 миллиард тенге сармоя ўзлаштирилди ҳамда 1 030та янги иш ўрни яратилди.

Шунингдек, вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳажми 355,5 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 1,1 баравар ошган.

2026-01-06, 21:08 113
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.