26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Рағбат – интилишга қанот

ЖАМИЯТИМИЗНИНГ ЯНГИ ҚИЁФАСИ  МЕҲНАТКАШ ИНСОН  ҚАДРИНИ ЭЪЗОЗЛАШ ТАМОЙИЛИДА ИФОДАСИНИ ТОПМОҚДА

Астана шаҳрида «Ишчи касблар йили» доирасида ўтказилган республика миқёсидаги тадбирда мамлакатнинг турли минтақаларидан келган давлат идоралари, саноат корхоналари ва меҳнат жамоалари вакиллари иштирок этди. Конгресс-марказда  ўтган ушбу нуфузли анжуман ишчи касбларни шарафлаш, меҳнаткашларнинг мамлакат иқтисодиёти тараққиётига  қўшаётган ҳиссасини эътироф этишга қаратилди.

Мазкур тадбирда «Балаби текстиль» фабрикаси номидан корхона ходими Мадина Файзаҳматова иштирок этди. У 2018 йилдан буён ушбу ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қилмоқда. Меҳнат фаолиятини амалиётчи сифатида бошлаган Мадина бугунги кунда  жамоада ҳурмат-эътибор қозонган мутахассис сифатида танилган.

«Балаби текстиль» ходимасининг республика тадбирида иштирок этиши мамлакатда ишчи касбларга қаратилаётган юксак эътибор, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарида кадрлар тайёрлаш даражаси юксак эканигини яна бир бор тасдиқлади.

Бундай тадбирлар меҳнаткашларнинг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш, ёшларни ишчи касбларни танлашга рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ш. ОКТЯБРОВА, 2025-12-30, 22:05 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.