26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Савронда замонавий саноат мажмуаси барпо этилади

Саврон туманида минтақанинг иқтисодий салоҳиятини ошириш ва янги иш ўринларини яратишга хизмат қиладиган йирик саноат лойиҳаси амалга оширилмоқда.

“Мақтұм Сейіт” МЧБ, Туркиянинг нуфузли “CORUNEX” компанияси ҳамда Саврон туман ҳокимлиги ўртасида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга мувофиқ, туманнинг Ушқайиқ қишлоғидаги махсус ишлаб чиқариш ҳудудининг 3 гектар майдонида замонавий завод қурилиши бошланди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 3 миллиард тенге. Бу ерда бўёқ ва гидроизоляция маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган саноат мажмуаси барпо этилади. У тўлиқ ишга туширилгач, кунига 8–10 тонна маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Маҳсулотнинг асосий қисми ички бозорда импорт ўрнини босишга хизмат қилса маълум миқдори Ўзбекистон ва Қирғизистон давлатларига экспорт қилиниши режалаштирилган.

Саврон тумани ҳокими Мақсат Танғатаров мазкур лойиҳа туман иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эгалигини айтиб, сармоядорлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиши таъкидланди.

“Мақтұм Сейіт” МЧБ ҳамда “CORUNEX” компанияси вакиллари эса ишлаб чиқариш жараёнлари халқаро андазаларга тўлиқ жавоб беришини маълум қилишди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2025-09-16, 02:02 231
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.