26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сайёр қабул – янги давр мезони

Янги Қозоғистонда халқ ноиблари фаолиятида амалий натижа, масъулиятли ёндашув ва инсон қадри устуворлик касб этмоқда.

Яқинда Сайрам туманининг Қорабулоқ қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Собиржон Каримбоев вилоят маслаҳати депутати Сайдирасулхон Эралиев ўтказган қабулга мурожаат билан ташриф буюрди. Ушбу учрашувда у 1994 йилдан буён уй ва ер участкаси ҳужжатларини расмийлаштира олмаётгани, бу ҳолат муаммолар келтириб чиқараётганини таъкидлади.

Мазкур мурожаат юзасидан олиб борилган ишлар натижасида “AMANAT” партияси Сайрам туман бўлими, вилоят маслаҳати депутати С. Эралиевнинг саъй-ҳаракатлари билан бугунги кунда фуқаронинг ҳужжатлари тўлиқ ҳуқуқий асосда расмийлаштирилиб, узоқ йиллар ечимини топмаган масала ҳал этилмоқда.

– Биз халқ вакили сифатида юртдошларимизнинг дардига қулоқ тутамиз, муаммоларини қонун доирасида ҳал қилишга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир мурожаат эътиборда ва назоратимизда бўлади, – дейди С. Эралиев.

Сайловчилар ишончини оқлаш фуқароларнинг ҳаётий эҳтиёжларига бефарқ бўлмаслик – бугунги кун учун одатий ҳолга айланган. С. Эралиев нафақат муаммоларни ҳал қилишда, балки хайрия ишларида ҳам фаол иштирок этмоқда. Айниқса, унинг сув, йўл, инфратузилма каби аҳоли ҳаёти учун муҳим соҳаларда амалга ошираётган ишлари жойларда ижобий фикр ва самимий миннатдорчилик билан кутиб олинмоқда.

Халқ манфаати йўлидаги бундай фидокорликлар Янги Қозоғистонда амалий натижа, инсон манфаати ва жамоат назоратини мустаҳкамловчи муҳим тажриба сифатида аҳамият касб этмоқда.

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2025-08-21, 20:33 288
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.