26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орол муаммоси: Марказий Осиёда ҳамкорлик янги босқичда

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев раислигида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси муассис давлатлари раҳбарлари кенгашининг саммити ўтди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон президентлари иштирок этди.

Ўз нутқида Президент Қасим-Жўмарт Тўқаев саммитда иштирок этаётган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларига миннатдорчилик изҳор этди.

Президент таъкидлаганидек, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Марказий Осиёда сув хўжалиги ва экологик масалаларни мувофиқлаштириш бўйича ягона минтақавий институционал майдон ҳисобланади.

Шунингдек, Қ. Тўқаев Орол-бўйи аҳолиси саломатлигини яхшилашга қаратилган 2026-2029 йилларга мўлжалланган минтақавий йўл харитаси ишлаб чиқилганини маълум қилди.

Саммитда Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси раиси Асхат Ўразбай сўзга чиқди.

Йиғилиш якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

- Оролни қутқариш халқаро жамғармасида Қозоғистон раислиги бўйича қарор;

- 26 мартни Орол денгизи ва Амударё, Сирдарё дарёлари халқаро куни деб эълон қилиш ҳақидаги қарор;

- Жамғарма президентини сайлаш тўғрисидаги  қарор;

- Астана баёноти.

Akorda.kz, 2026-04-25, 01:21 71
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.