26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
1000 туп дарахт экилди

Кazinform. Ақсу-Жабағли давлат табиат қўриқхонасининг 100 йиллиги ва Қозоғистонда Дарахт экиш куни муносабати билан қўриқхона ҳудудига 1000 туп дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Тадбир Қасим-Жўмарт Тўқаев ташаббуси билан бошланган “Тоза Қозоғистон” умумхалқ тадбири доирасида ташкил этилди. Унда қўриқхона ходимлари, олимлар, талабалар, мактаб ўқувчилари ва кўнгиллилар иштирок этди.

Дарахт экиш тадбири денгиз сатҳидан 1490 метр баландликда, Талас Олатови ёнбағрида жойлашган Жетисай дарасида ташкил этилди.

Ақсу-Жабағли давлат табиат қўриқхонаси 1926 йил 14 июлда ташкил этилган. Қўриқхона 131 934,3 гектар майдонни эгаллайди ва Талас Олатовининг шимоли-ғарбий қисмини ва Ўгам тизмасини забт этган. У Туркистон вилоятининг Тулкибош, Тўлебий, Байдибек туманлари ва Жамбил вилоятининг Жуали тумани билан чегарадош. Қўриқхона таркибига “Авлиё” ва “Қарабастау” палеонтологик бўлимлари киради.

2015 йилда қўриқхона Парижда ўтказилган ЮНEСКОнинг “Инсон ва биосфера” дастури доирасида халқаро биосфера қўриқхоналари рўйхатига киритилган. 2016 йилда эса Ақсу-Жабағли жойлашган Ғарбий Тянь-Шань трансчегаравий ҳудуди ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатидан ўрин олган.

Қўриқхонанинг ҳайвонот олами бой. Бу ерда парранданинг 299 тури, сутэмизувчиларнинг 52 тури, судралиб юрувчиларнинг 11 тури мавжуд. Қозоғистоннинг Қизил китобига киритилган 9та ҳайвон мавжуд, жумладан, қор қоплони, Тянь-Шань айиғи, Туркистон силовсини ва тоғ эчкиси.

Ўсимлик дунёси ҳам хилма-хил. Қўриқхонада Қизил китобга киритилган 41 турдаги ўсимликлар мавжуд.

2026-04-27, 23:27 43
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.