26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўчиш дастури: 2025-2026 йилларда амалга оширилган ишлар

Миграция соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва меҳнат захиралари мувозанатини таъминлашнинг асосий йўналиши – аҳоли зич жойлашган ҳудудлардан меҳнат захиралари кам, аҳолиси сийрак ҳудудларга аҳолини кўчириш орқали ички миграцияни тартибга солишдан иборат. 

Меҳнат захиралари сафарбарлигини ошириш, фуқароларни ихтиёрий равишда кўчиришни ташкил этиш ва уларни бандликнинг фаол чора-тадбирларига жалб этиш орқали меҳнат бозорини тартибга солиш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида 2015 йилдан буён вилоятимиздан мамлакатимизнинг ишчи кучи етишмайдиган шимолий ҳудудларига аҳолини кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Натижада, 2015-2025 йилларда вилоятдан 4434та оила, яъни 17245 нафар фуқаро кўчиб ўтган. Дастур доирасида 2026 йил учун республика бўйича 5997та квота ажратилди ва белгиланган 7та ҳудуд (Абай, Қарағанди, Қўстанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон, Улитау, Шарқий Қозоғистон)га кўчиб ўтувчилар давлат томонидан қўллаб-қувватланади.

Йил бошидан буён қабул қилувчи ҳудудларга жами 53та оила, 230 нафар фуқаро кўчиб ўтди. Жорий йил 12 февраль куни шимолий ҳудудларга ихтиёрий кўчиш дастурини амалга ошириш мақсадида Қўстанай вилояти делегацияси иштирокида учрашувлар ўтказилди. Тадбирлар Кентов ва Туркистон шаҳарлари ва Саврон туманидаги мавқе марказларида ташкил этилди. Куни кеча Туркистон шаҳрида ҳамюртларимизни қабул қилувчи ҳудудлар иштирокида навбатдаги бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтди. Тадбирнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда ҳамюртларимизни фаол иштирок этишга жалб қилдик. Ушбу йўналишда ишларни давом эттириш ҳамда шимолий минтақаларга кўчиб ўтувчиларни рағбатлантириш мақсадида вилоятимизнинг аҳолиси зич жойлашган ҳудудларида Сариоғоч, Сайрам туманлари ва Туркистон шаҳрида махсус ярмарка ўтказдик. Тадбирда ҳамюртларимизни қабул қиладиган вилоятлардан 130дан зиёд мутасаддилар ва иш берувчилар иштирок этди. 2025 йил учун республика бўйича 7344та квота ажратилди. Вилоятимиздан 1634 нафар (22,2 фоиз) фуқаро квота асосида 7та Шимолий вилоятга кўчиб ўтди. Ушбу тадбирларга журналистлар ва вилоят маслаҳати депутатлари ҳам ҳисса қўшмоқда. Жумладан, вилоят маслаҳати депутати, “Ұлы көш” жамияти раиси Жанабай Ағабеков 2016 йилдан буён мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларига кўчиб ўтувчиларни қабул қиладиган қасабалар билан таништириш мақсадида автобусларда сафарлар уюштириб, кўчириш ишларига ёрдам кўрсатмоқда. 

Ихтиёрий кўчиб ўтувчиларга давлат томонидан қуйидаги ёрдам кўрсатилади:

1) Кўчиш харажатларини қоплаш субсидияси: бир марталик тўлов, ҳар бир оила аъзосига ОҲКнинг 70 миқдоридаги маблағ.

2) Бошпанани ижарага олиш харажатларини қоплаш субсидияси: шаҳар ҳудудларига кўчиб келганда: 86500 – 129 750 тенге (оиладаги аъзолар сонига қараб), 12 ой давомида тўланади; қишлоқларига кўчиб келганда: 64875 – 90825 тенге (оиладаги аъзолар сонига қараб) 12 ой мобайнида тўланади.

3) Иқтисодий сафарбарлик сертификати (бошпана харид қилиш ёки қуриш учун) – 7028 125 тенгегача (ОҲКнинг 1625 миқдорида) берилади. Агар уй нархи ушбу миқдордан юқори бўлса, ортиқча қисми шахсий маблағ ҳисобидан тўланади.

Қабул қилувчи ҳудудлар:

1. Шарқий Қозоғистон (Ўскемен).

2. Шимолий Қозоғистон (Петропавл).

3. Абай вилояти.

4. Қарағанди вилояти.

5. Қўстанай вилояти.

6. Павлодар вилояти.

7. Улитов вилояти (Жезқазған).

Лойиҳа иштирокчиларига давлат томонидан кўчиш, бошпана ижараси ва коммунал хизматлар учун тўловларни қоплаш мақсадида субсидиялар ажратилади.

Кўчиш субсидияси:

- ҳар бир оила аъзосига 70 ОҲК (302 750 тенге) миқдорида бир марта тўланади.

- ижара ва коммунал хизматлар учун субсидия (ойлик): қишлоқ ҳудудларига кўчганда 12 ой давомида:

- 1 киши учун – 15 ОҲК миқдори 64875 тенге);

- 2-4 кишидан иборат оилалар учун – 18 ОҲК (миқдори 77850 тенге);

- 5 ва ундан ортиқ оила аъзолари учун 21 ОҲК миқдорида тўланади.

- иқтисодий сафарбарлик сертификати кўчиб борган ҳудудда доимий яшаш мақсадида уй-жой ҳозир қилиш учун қондошларга тақдим этилади. Унинг миқдори – 1625 ОҲК (2026 йилда 7 миллион тенгега яқин).

Мекенхан ҚЎЗИХАНУЛИ, вилоят бандликни мувофиқлаштириш ва ижтимоий дастурлар бошқармаси бошлиғи, 2026-04-27, 23:31 53
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.