26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳрида “Хожа Аҳмад Яссавий ва унинг маънавий мероси” мавзуида республика илмий-амалий анжумани ўтди

Мазкур тадбир 2023 йил Туркистонда ўтган Миллий қурултой йиғилишида Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан илгари сурилган вазифалар ижроси доирасида ўтказилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбари: “Туркистонни Яссавийсиз тасаввур этиб бўлмайди. Улуғ аллома бутун туркий оламда ислом динининг мустаҳкам қарор топишига улкан ҳисса қўшган. Яссавийдан бошланган маънавий ворисдошлик бугунги кунга қадар узлуксиз давом этмоқда. Шу боис, мутафаккир меросини ҳар томонлама ўрганиш ва тарғиб этиш муҳим”, дея таъкидлаган эди.

Ана шу вазифалар ижроси сифатида Туркистон шаҳридаги Дўстлик уйида ўтказилган анжуманга давлат ташкилотлари вакиллари, диншунос олимлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси вакиллари ҳамда ижодий зиёлилар кенг жалб этилди.

Анжуманда иштирок этган Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров “Туркистон” ва “Яссавий” тушунчалари бир-биридан ажралмас эканини алоҳида таъкидлади.

– Туркистон бутун туркий оламнинг маънавий пойтахтидир. Бу муқаддас маскан Буюк Ипак йўлида жойлашган бўлиб, миллий хотирамизнинг бешиги ҳисобланади. Шу заминда аждодимиз Хожа Аҳмад Яссавийнинг излари қолганидан фахрланамиз. У зотнинг ҳикматлари асрлар давомида халқ учун маънавий йўлчи юлдуз сифатида хизмат қилмоқда. “Девони ҳикмат” асари эса инсонпарварлик ва адолатга чорловчи чуқур фалсафий манбадир, – деди вилоят раҳбари.

Шунингдек, анжуманда Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, Бош муфтий Науризбай ҳожи Тағанули анъанавий исломнинг жамиятда маънавий барқарорликни таъминлашдаги ўрнига тўхталди.

Халқаро қозоқ-турк университети профессори Дўсай Кенжетай “Яссавий шахсияти ва унинг тарихий аҳамияти” мавзуида маъруза қилди. 

Бундан ташқари, Айбар Абилов Яссавий меросини миллат бойлиги сифатида баҳолаб, уни кенг тарғиб этиш зарурлигини қайд этди. Илмий-тадқиқот институти раҳбари Халил Четин ва доцент Мухит Тўлеген ҳам ўз маърузаларида Яссавий таълимотини таълим тизимига жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мазкур анжуман халқимиз маънавиятини асраш, буюк аждодлар меросини чуқур ўрганиш ва уни ёш авлод тарбиясида самарали қўллаш борасида муҳим аҳамият касб этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-29, 22:59 48
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.