26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат раҳбарлари кўргазма павильонларида

Давлат раҳбарлари Минтақавий экологик саммит доирасида ташкил этилган “RES 2026 EXPO” халқаро яшил ва барқарор технологиялар кўргазмаси павильонларини кўздан кечиришди.

Қозоғистон, Арманистон, Грузия, Қирғизистон, Монголия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа қатор давлатлар президентларига Марказий Осиё ва Озарбайжон мамлакатларининг миллий павильонлари тақдим этилди. Уларда “яшил” энергетика, табиий захираларни бошқариш ва экологик барқарорлик соҳасидаги устувор йўналишлар намойиш қилинди.

Кўргазмаларда экотизимларни асраш, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича минтақавий ҳамкорликни кучайтириш ҳамда экологик муаммоларни ҳал этишда янги ёндашувлар, жумладан, Оролбўйи ҳудудини тиклашга қаратилган ташаббуслар алоҳида ўрин олган.

Кўргазмада 30дан зиёд давлатдан барқарор тараққиёт соҳасидаги энг илғор технологиялар ва ечимларни акс эттирган 120дан ортиқ павильон намойиш этилди. Шунингдек, сармоявий анжуман давлат ва бизнес ўртасида мулоқот майдони сифатида хизмат қилмоқда.

Тадбир доирасида халқаро учрашувлар ва эксперт муҳокамалари ҳам ўтказилди. Уларда барқарор тараққиёт ва экологик ечимларга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди. “Яшил” лойиҳалар танлови илғор дастурлар ва ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлашга қаратилди. Шунингдек, меҳмонлар минтақа дизайнерлари намойишлари ҳамда экологик кинофестивали билан танишиш имконига эга бўлишди.             

Akorda.kz, 2026-04-25, 01:24 52
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.