26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замин тақдири кун тартибида: Астанада Минтақавий экологик саммит ўтди

Астанада Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирокида “Барқарор келажак учун муштарак мақсад” мавзуида Минтақавий экологик саммит (RES) ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Озарбайжон Бош вазири Али Асадов, Грузия Президенти Михаил Кавелашвили, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон, Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов иштирок этдилар.

Ушбу тадбир Марказий Осиё мамлакатларида экотизимлар, сув ва ер захираларини муҳофаза қилиш ва тиклаш, шунингдек, биологик хилма-хилликни сақлаш юзасидан мажмуавий сиёсат ва дастакларни ишлаб чиқишга қаратилган.

RES Қозоғистон Экология ва табиий захиралар вазирлиги томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бир қатор халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Шунинг учун, бу экологик муаммоларни енгиб ўтишга минтақавий ёндашувни акс эттирувчи қўшма ечимларни ишлаб чиқишга қаратилган дастлабки кенг кўламли тадбирдир. 

Саммитда Озарбайжон, Арманистон, Афғонистон, Беларусь, Италия, Германия, Грузия, Камбоджа, Хитой, Мўғулистон, Россия, Сербия, Словакия, Хорватия ва Япониядан вакиллар иштирок этди. 

RES дастури доирасида 58та тадбир ташкил этилди, шу жумладан, БМТ тузилмасида Халқаро сув ташкилотини ташкил этиш бўйича маслаҳатлашувлар уюштирилди.

Саммит якунида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг “Марказий Осиёда экологик ҳамкорлик” қўшма декларацияси қабул қилинди.

Ушбу ҳужжат доирасида БМТ агентликлари билан ҳамкорликда 2026-2030 йилларга мўлжалланган қўшма Минтақавий ҳаракатлар дастури тақдим этилди.

Қозоғистон экспозициясида захираларни бошқаришнинг заковатли тизимлари ва “ақлли” экологик ечимларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилди. 

“RES 2026 EXPО” тадбирида 30 мамлакатдан тахминан 300та компания иштирок этди.                      

Akorda.kz, 2026-04-25, 01:22 65
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.