26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Парламентлараро ҳамкорлик: Комиссиянинг бешинчи йиғилиши ўтди

Самарқанд шаҳрида Қозоғистон Парламенти Сенати ва Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан комиссиянинг V йиғилиши ўтди.

Тадбирда Қозоғистон Сенати Раиси Маулен Ашимбаев, Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбоева ҳамда Комиссия аъзолари иштирок этди.

Йиғилиш аввалида Сенат Раиси Танзила Норбоева ўз сўзида Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва тараққиёт истиқболлари, шунингдек, стратегик ҳамкорликни чуқурлаштиришда парламентлараро алоқаларнинг аҳамияти салмоқли эканлигини таъкидлади. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари бугунги кунда аниқ амалий натижалар билан бойиб бораётгани алоҳида қайд этилди.

Қозоғистон Сенати Спикери Маулен Ашимбаев давлат раҳбарлари Қасим-Жўмарт Тўқаев ва Шавкат Мирзиёев икки томонлама ҳамкорликка юксак суръат бағишлаётганини таъкидлади. Бу жараёнда парламентлараро ҳамкорлик алоҳида ўрин тутади.

Комиссия фаолияти доирасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш, Орол денгизи муаммоларини ҳал этиш, Оролбўйи экотизимини муҳофаза қилиш, шунингдек, илм-фан ва экология соҳасидаги таълим лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қўшма лойиҳаларни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Йиғилиш давомида Ўзаро ҳамкорлик бўйича комиссиянинг ҳамраислари – Қозоғистон Парламенти Сенати Раисининг ўринбосари Жақип Асанов ва Сенат Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев Ўзбекистон – Қозоғистон муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари, стратегик ҳамкорликни ривожлантиришда парламентлараро алоқаларнинг аҳамияти ҳақида гаплашишди.

Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, “яшил” иқтисодиёт, энергетика, таълим ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Парламентлараро ҳамкорлик олий даражада эришилган келишувларни қонунчилик жиҳатидан таъминлашда ва улар ўз вақтида ижро этилишида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Йиғилишда аввалги Комиссия йиғилишларида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни юзасидан ахборот берилди.

Муҳокамалар якунида томонлар эришилган келишувларни қайд этиб, парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини маълум қилдилар.

Алишер СОТВОЛДИЕВ, Қозоғистон Республикаси Парламент Сенати депутати, 2026-04-14, 02:04 52
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.