26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сенат раиси Франция парламенти делегацияси раҳбари билан учрашди

Маулен Ашимбаев Франция Сенати делегацияси раҳбари Валери Буайе билан музокаралар ўтказди.

Мулоқот чоғида томонлар Қозоғистон ва Франция ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиб, парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболларини белгилаб олдилар.

Сенат раиси Қозоғистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам ва стратегик ҳамкорлик даражасига кўтарилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари даражасидаги фаол мулоқотлар бу ҳамкорликни янги босқичга олиб чиққан.

Жумладан, Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг Францияга ташрифлари ва Эммануэль Макроннинг 2023 йилда Қозоғистонга расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлади.

Учрашув давомида Маулен Ашимбаев мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар, жумладан, референдум натижалари ва янги Конституциянинг аҳамияти ҳақида ҳам маълумот берди. 

Ўз навбатида, Валери Буайе ҳам парламентлараро ҳамкорликни кучайтириш муҳимлигини таъкидлаб, Франция томони бу йўналишдаги алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Томонлар келгусида дўстлик гуруҳлари, шунингдек, халқаро парламент майдонлари доирасида ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олдилар. Шу билан бирга, савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, таълим, саноат, соғликни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, учрашувда иқлим ўзгариши, сув захираларини бошқариш, “яшил иқтисодиёт” ва атом энергетикаси каби муҳим йўналишларда ҳамкорликни кучайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.     

Senate.parlam.kz маълумотлари асосида, 2026-04-16, 01:54 9
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.