26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''TURGYNDAR AMANATY'': ислоҳотлардан амалий натижа сари

Давлат раҳбарининг уй-жой жамғармасини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштиришга қаратилган топшириқлари бугун ўз самарасини бермоқда. Зеро, замон ўзгармоқда, талаблар янгиланмоқда, инсон ҳаётининг сифати эса ана шу ислоҳотлар билан чамбарчас боғлиқ.

2025 йил 8 сентябрда эълон қилинган “Қозоғистон сунъий идрок даврида: долзарб масалалар ва уларнинг ечими – рақамли ислоҳотлар орқали” номли Мактубда уй-жой жамғармасини ривожлантириш ва янгилаш масаласи алоҳида қайд этилгани бежиз эмас. Чунки бу соҳа – ҳар бир фуқаронинг кундалик ҳаётига, унинг фаровонлиги ва эртанги кунига дахлдор.

Ана шу устувор вазифалар ижроси доирасида уй-жой коммунал хўжалиги тизимини замонавийлаштиришга қаратилган аниқ қадамлардан бири сифатида бошқарувнинг мутлақо янги шакли  жорий этилди.

2025 йил 15 сентябрда кучга кирган янги қонунга мувофиқ, уй-жойни бошқариш тизимига оид қатор янги меъёрлар тасдиқланди. Эндиликда фуқаролар кўп хонали уй-жойни бошқариш шаклини ўзлари танлаш ҳуқуқига эга бўлдилар. Бу борада хонадон соҳибларига бошқарувнинг икки шакли таклиф қилинди. 

Хонадон эгалари учун икки хил бошқарув шакли таклиф этилди. Биринчи йўл – мулк эгалари бирлашмасини тузиб, уй бошқарувини раис орқали ташкил этиш. Бу ҳолда аҳоли ўз манфаатларини бирлаштириб, умумий мулкни асраш ва ривожлантириш йўлида ҳамжиҳатликда ҳаракат қилади.

Иккинчи йўл – бевосита бошқарув. Яъни, фуқаролар алоҳида ҳуқуқий шахс ташкил этмасдан, уйни бошқаришга оид қарорларни ўзлари қабул қилади. Бу усулда ҳам жамоавийлик, ўзаро ишонч ва ҳамкорлик асосий ўрин тутади.

Муҳими, мазкур дастакларда хонадонлар сонига чеклов қўйилмагани тизимнинг янада қулай ва самарали бўлишини таъминлайди.

Уй-жойни бошқаришга доир янги талаблар, энергетика ва инфратузилмани бошқаришнинг янги модели “AMANAT” партиясининг “TURGYNDAR AMANATY” лойиҳасини таништириш ҳамда соҳага тегишли муҳим масалаларга бағишланган “Уйни бошқариш: масъулият, ишонч, натижа” семинар-форумида атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров раҳбарлигида ўтган анжуманда “AMANAT” партияси котиби Ержан Жилқибаев, ҚР Парламенти Мажлиси депутати Нурсултан Байтилесов, “AMANAT” партияси вилоят филиали раиси Алтинсари Умбеталиев, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов, Туркистон, Кентов шаҳар ҳокимлари, вилоятга қарашли давлат харидлар департаменти, вилоят ҳокимлигининг соҳавий бошқарма раҳбарлари, вилоят маслаҳати депутатлари, туман, шаҳар ҳокимликлари бўлим раҳбарлари, қишлоқ ҳокимлари, уй-жой муносабатлари соҳасидаги муассасаларнинг масъул ходимлари ҳамда мулк эгалари бирлашмалари вакиллари, ҳудудий партия филиаллари раислари ва ижровий котиблари иштирок этди.

Мажлисни очиб, унга раислик қилган вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров ушбу тадбир мамлакатимизда аҳоли энг кўп жойлашган минтақа ва тарихи теран Туркистон шаҳри учун алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлади. Ушбу учрашув минтақадаги уй-жойни бошқариш тизимини такомиллаштиришга, муҳим масалаларнинг ечимини топиб, самарали қарорлар қабул қилишга янги суръат бағишлайди. Айниқса, кўп хонали уй-жойларни самарали бошқариш масаласи бугун жамият кун тартибидаги йўналишлардан бирига айлангани алоҳида қайд этилди.

– Давлат раҳбарининг топшириғини амалга ошириш мақсадида “AMANAT” партияси барча минтақаларда “TURGYNDAR AMANATY” лойиҳасини амалга оширмоқда. Унинг асосий мақсади – уй-жойларни самарали бошқариш, фуқаролар учун хавфсиз, қулай муҳит яратиш. Бугунги кунда вилоят ҳудудида 1 877 кўп хонали уй-жой мавжуд. Шулардан, 1 620та уй-жой кондоминиум сифатида рўйхатга олинса, 243та уй коммунал мулк ҳисобланади. Вилоят маркази – Туркистон шаҳрида кўп хонали уй-жойларни мулк эгаларининг бошқарув шаклига кўчириб, хизмат кўрсатиш сифатини янги босқичга олиб чиқишни режалаштирганмиз. Вилоят марказида 4та бошқарув компания ва 7та хизмат кўрсатиш муассасалари аҳолига самарали хизмат кўрсатмоқда. Бу борада, “TURGYNDAR AMANATY”  лойиҳаси тажриба алмашиш, муҳим масалаларни ҳал қилиш ва тўғри қарорлар қабул қилиш учун муҳим имконият, – деди Нуралхан Ўралбайули.

Партия ташаббуси билан амалга оширилаётган лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, афзалликлари ҳақида “AMANAT” партияси котиби Ержан Жилқибаев маълумот берди. Унинг таъкидлашича, уй-жой коммунал хўжалик инфратузилмасини бошқаришнинг янги тизим жорий этишга қаратилган ислоҳотлар ҳар бир шаҳарликнинг кундалик ҳаёти сифатига ижобий таъсир кўрсатади.

Тадбирда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Зулпихар Жўлдасов маъруза қилди. У вилоятдаги уй-жой коммунал хўжалик соҳасидаги муаммолар ва уни ҳал қилиш йўлларига атрофлича тўхталди. 

ҚР Парламенти Мажлиси депутати Нурсултан Байтилесов Туркистон вилояти мамлакатимизнинг жадал тараққий этаётган минтақаларидан бири эканлигини алоҳида таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, инфратузилмани янгилаш масалаларига тўхталди.

Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Тўқтар Усубалиев партия томонидан йўлга қўйилган лойиҳа доирасида уй-жой соҳасига доир муҳим масалаларни тизимли ҳал қилишнинг аҳамиятига тўхталди.

Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули ва Кентов шаҳри ҳокими Жандўс Тасовнинг маълумотларида соҳада амалга оширилаётган ишлар баён этилиб, кўп қаватли уй-жойларнинг муҳандислик инфратузилмасини янгилаш, ҳовлиларни ободонлаштириш йўналишида аҳоли томонидан келиб тушган шикоятлар айтилди. Эскирган уйларни босқичма-босқич таъмирлаш, коммунал хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда бошқарув компаниялари масъулиятини оширишга доир атрофлича ахборот берилди.

Туркистон шаҳридаги уй-жойларни бошқарув компаниясининг вакили Бақтияр Бердибаев, “Turkestan Lift” МЧБнинг лойиҳа етакчиси Марат Абдикамалули, мулк эгалари бирлашмаси раиси Айжан Хансейтова семинар-анжуман доирасида уюштирилган суҳбатни очиб берган партияга миннатдорлик билдирди. 

Тадбир доирасида иштирокчиларга муҳим масалаларни очиқ муҳокама қилиш имкони яратилди. Мажлис савол-жавоб шаклида давом этиб, соҳада учрайдиган муаммоларни ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилди. 

Учрашувда хизмат кўрсатиш муассасаларининг тарифини қайта кўриб, тасдиқлаш, мулк эгалари бирлашмаларига тегишли солиқ имтиёзлари, уй-жой бошқарув компаниялар етакчиларининг малакасини ошириш, ўзаро тажриба алмашиш учун шароит яратишга доир саволларга жавоб берилди. Ижара уй-жойларда яшайдиган фуқаролар барчага баравар тартиб асосида бирлашмаларга бадал тўлаш лозимлиги айтилди. 

Мазкур суҳбат майдони фуқароларнинг талаблари ва таклифларини тинглаш, бошқарувчилар ва аҳоли ўртасидаги ишонч ва очиқ муносабатни мустаҳкамлашга имкон берди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-11, 01:57 5
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.