26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эҳтиром кўрсатилди

Сайрам туманидаги “Манкент” мактабида “Мұрагер” жамоат бирлашмасининг Манкент қишлоқ бўлими раиси, жамоат фидойиси Сайдикарим Ғоиповнинг 70 йиллигига бағишланган спорт турнири ўтди. 

Унда Оқсувкент, Кўлкент, Манкент қишлоқларининг фахрийлари орасида шахматдан, шунингдек, ёшлар орасида волейболдан беллашувлар уюштирилди. 

Турнир иштирокчилари нафақат жисмоний маҳоратларини, балки жамоавий бирдамлик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик каби юксак инсоний фазилатларини намоён этдилар. 

Мусобақа аввалида вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси ўринбосари Бахтиёр Шомуродов, Сайрам туман ЎЭМБ раиси Шопўлат Бойменов, таниқли теннисчи Тўймурод Эшимов, самбодан фахрий спортчи Суннатқул Эгамбердиев, ижтимоий ходим Илҳомжон Абдукаримов ҳамда “Сайрам” коллежи директори ўринбосари Баҳодир Акромшиқовлар сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилашди. Сўнг С. Ғоипов жамоат соҳасидаги самарали фаолияти учун “Ұстаз жолы” газетаси таҳририяти томонидан “Ерен еңбегі үшін” ҳамда “Ел ардақтысы” медаллари билан тақдирланди. 

Мусобақа ғолиблари ва совриндорларига С. Ғоипов номидан совғалар ва “Мұрагер” ташкилотининг ташаккурномалари топширилди. 

Ушбу тадбир барча иштирокчилар қалбида ёрқин хотира қолдирди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2026-04-09, 22:24 62
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.