26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда экопарк қурилиши режалари муҳокама қилинди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев томонидан йирик шаҳарлар ва вилоят марказлари атрофида экопарклар ташкил этиш бўйича берилган топшириқлар ижроси доирасида Туркистон вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар бошланмоқда.

Вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров Туркистон шаҳри яқинида экопарк барпо этилиши режалаштирилган ҳудудга ташриф буюриб, масъуллар билан лойиҳа тафсилотларини муҳокама қилди. Маълум қилинишича, жорий йилда 50 гектар майдонда замонавий экопарк барпо этиш кўзда тутилган.

Янги боғ «Яшил ҳудуд» коммунал давлат муассасасига қарашли ерларда ташкил этилади. Лойиҳа доирасида қарийб 10 минг туп дарахт кўчатлари экилиши режалаштирилган бўлиб, ҳудуднинг табиий-иқлим шароитига мослашган тораңғи, уйенгки, акация, терак ва ўрик дарахтларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги кунда экопарк ҳудудида тозалаш, кўкаламзорлаштириш ва аҳоли дам олиши учун қулай муҳит яратиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу жараёнга 150 нафар ишчи жалб этилган бўлиб, 10 та махсус техника сафарбар қилинган.

Шунингдек, вилоят ҳокими халқаро аэропортга олиб борувчи йўл бўйидаги кўкаламзорлаштириш ишларини ҳам кўздан кечирди. Туркистон вилоятида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2026-04-09, 22:33 39
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.