26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги йил келтирсин омад, бахт, қувонч!

Туркистон вилоят ЎЭМБ кенгаши номидан барчангизни, жумладан, сиз орқали оила аъзоларингизни кириб келаётган янги – 2026 йил билан самимий муборакбод этиб, тинчлик-омонлик, сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Ўтаётган 2025 йил мамлакатимиз учун баракали келди – мамлакатимиздаги кўплаб тадбирлар қаторида ҚХАнинг 30 йиллиги, ҚР “Дўстлик” ҳамжамиятининг 30 йиллиги юксак даражада тарих сахифаларидан ўрин олмоқда.

2025 йилда вилоят ЎЭМБ томонидан қишлоқ, туман ва шаҳар маданият бирлашмалари тизимига ўзгаришлар киритилиб, ташаббускорлар сафи кенгайтирилди.

Ушбу тадбирлар мамлакатимиз Президенти Қ. Тўқаевнинг миллат ва элатлар бирлиги, дўстлигини сақлаш, ривожлантириш борасидаги одилона сиёсатига ҳамоҳанг жавоб бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Вилоят ЎЭМБ томонидан вилоят туман, қишлоқларида ўтган тадбирларда миллатимиз тили, маданияти ва урф-одатларини тарғибот этган ҳар бир этномаданият бирлашмаси раислари ва фаолларига ташаккурларимни етказаман.

Бугунги шукуҳли кунда Сиз азизларга – она юртга садоқатингиз учун самимий миннатдорчилик билдираман.

Янги 2026 йил ҳар бир оилага, жонажон юртимизга зафарлар ва омадлар олиб келсин!

Эзгу ниятларимиз рўёбга чиқсин, 2026 йил қутлуғ келсин!

Янги йил барчамизга муборак бўлсин! 

Баҳодир ИРИСМЕТОВ, Туркистон вилояти ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси, 2025-12-31, 20:13 161
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.