26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Депутатлар ўртасида вилоят биринчилиги ўтди

Туркистон вилояти маслаҳати ташаббуси билан депутатлар ўртасида футболдан вилоят биринчилиги ўтди.

Очилиш маросимида вилоят ҳокими Нуралхан Кўшеров, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов, Туркистон шаҳри ҳокими Азимбек Пазилбекули иштирок этди.

Вилоят ҳокими ўз табригида спортсевар депутатларни қутлаб, спорт борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

– Спортсевар депутатларимиз иштирокида катта мусобақа ўтмоқда. Туман ва шаҳарлардаги маслаҳат депутатларидан тузилган кучли жамоалар мини футбол баҳсида чинакам ғолибни аниқламокда. Бу – фақатгина спорт беллашуви эмас, балки бирдамликни мустаҳкамлайдиган, соғлом турмуш тарзини тарғиб этадиган муҳим тадбир. Жорий йилнинг 8 ой якунида иқтисодий ўсиш кўрсаткичи бўйича ҳам вилоятимиз пешқадамлар қаторидан жой олди. Бу – барча даражадаги маслаҳат депутатлари билан биргаликдаги ишлар самарасидир. Барча иштирокчиларга омад тилайман! – деди Нуралхан Кўшеров.

Мусобақада 18 жамоа қатнашди.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишов ҳамда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ертай Алтаев табриклаб, майдонда зафар қозонган жамоаларга медаллар, кубок ва пул сертификатларини топширди.

Натижаларга кўра, Туркистон вилоят маслаҳати депутатлари жамоаси 1-ўринни эгаллаб, 1 миллион тенгелик сертификатга эга бўлди.

2-ўринга сазовор бўлган Тўлебий туман маслаҳати депутатлари 500 000 тенгелик сертификат билан тақдирланди.

Туркистон шаҳар маслаҳати депутатлари 3-ўринни эгаллаб, 300 000 тенгега эга бўлдилар. Арис шаҳар маслаҳати жамоаси эса 4-ўринни эгаллаб, 200 000 тенгелик мукофотга эга бўлди.

Шунингдек, майдонда фаоллик кўрсатган депутатлар алоҳида номинациялар билан тақдирланди. Уларга диплом ва 50 минг тенгелик сертификатлар топширилди. 

Адилхан Асауов, Жетисай тумани – “Энг яхши ўйинчи”, Нурғали Турлибеков, Байдибек тумани – “Энг яхши ҳужумчи”, Мухан Турсинханов, Мақтаарал тумани – “Энг яхши дарвозабон”, Қадирбек Қуатбеков, Сайрам тумани – “Энг яхши ҳимоячи” номинациялари билан тақдирланди.

Туркистон вилояти маслаҳати, 2025-10-11, 03:01 180
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.