26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жаҳон чемпионларига – халқ эҳтироми

Туркистон спортчилари янги зафарларга эришмоқда. Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида вилоят спортчилари мамлакат чемпионатларида 1060та, Осиё миқёсидаги мусобақаларда 109та, жаҳон чемпионатларида эса 79та медални қўлга киритди.

Бекзат Саттарханов номидаги спорт мажмуасида ўтган тантанали маросимда шу каби ютуқларга эришган бир гуруҳ спортчиларни Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеров самимий табриклади ва эсдалик совғаларини топширди.

– Сизларни эркин кураш ва армрестлинг бўйича жаҳон чемпионатидаги тарихий ғалабангиз билан чин дилдан табриклайман! Бу ютуқлар меҳнат, сабр ва ироданинг натижасидир. Туркистон ёшларининг дунё саҳнасида мамлакат байроғини сарбаланд этгани  биз учун юксак ифтихор, – деди ҳоким.

Мамлакат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев спорт соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Туркистон вилоятида ҳам замонавий спорт иншоотлари барпо этилмоқда, ёш истеъдодлар қўллаб-қувватланмоқда.

Шу маросимда Хорватияда ўтган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган Асилжан Есенгелдига янги автомашина калити топширилди. Шунингдек, армрестлинг бўйича бир неча бор жаҳон чемпиони бўлган Санжар Зарубек, Нурдаулет Айдархан ва Ердаулет Мухаммедов ҳам янги “темир тулпар”лар соҳиби бўлдилар.

Армрестлинг жамоасига эса 10 миллион тенге миқдоридаги сертификат тақдим этилди. Тадбирда  24 нафар спортчи ва мураббийларга фахрий ёрлиқлар топширилди.

Ҳозир вилоятда эркин, юнон-рум ва хотин-қизлар кураши йўналишларида 5500 нафардан зиёд спортчи мунтазам шуғулланмоқда. Уларни 260 нафар мураббий мусобақаларга тайёрламоқда.

Бу натижалар Туркистон спортининг юксак салоҳияти, ёшларнинг матонати ва Ватанга садоқати намунасидир.

2025-10-07, 01:05 173
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.